Жорий йилнинг июль ойида онлайн-аукционда корхонамиз ишлаб чиқариш линиясини сотиб олди. Мазкур мол-мулк суднинг қарорига биноан МИБ томонидан мулкдордан олиб қўйилган эди. Сотиб олиш чоғида баённомани олдик. 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига асосан ушбу мол-мулкни ҳисобга қабул қилдик. СКнинг 256-моддаси 3-қисмига мувофиқ суднинг қарорига биноан реализация қилинадиган мол-мулк реализация қилинганда ҚҚС тўланади. Бироқ на онлайн-аукцион, на МИБ бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этишмади.
МИБ ёки E-auksion бизга ҳисобварақ-фактура тақдим этиши лозимми?
Тақдим этиш шарт бўлмаса, корхонамиз ҚҚСни тўлов ҳужжатига асосан ҳисобга олиши мумкинми?