Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 42 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Товарларни кўрикдан ўтказиш божхона тартиб-таомиллари ўзгартирилди

 

Давлат божхона қўмитаси «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.). 

 

Ҳужжат Божхона кодекси ҳамда Президентнинг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ва 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3154, 19.04.2019 й.) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

● 14-бандга божхона кўригини ўтказишда видеокузатув тизимини нафақат ДБҚ марказий аппаратига, балки унинг Қорақалпоғистон Республикаси. вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексига уланиши талаби киритилмоқда;

● шунингдек 14-банд ўзига ҳос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки ­кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарларни божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилиши, шундан кейин 3 ой давомида сақланиши таъминланиши зарурлиги тўғрисида хатбоши билан тўлдирилмоқда;

● 31-бандга қўшимча товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма ёки электрон мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилишини назарда тутади. Декларантнинг ёзма ёки электрон мурожаатномаси божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади;

● 32-бандга қўшимча декларант томонидан божхона юк декларацияси тақдим қилингунига қадар товарларнинг кўздан кечируви имкониятини назарда тутади, божхона органининг товарларни ўрганиш тўғрисидаги қарори мавжуд ҳолатлар бундан мустасно. Бунда божхона органининг мансабдор шахси кўздан кечируви жараёни якуни бўйича маълумотларни ҳужжатга киритиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 13.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика