Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Ўзбекистонда Хаусмастер вужудга келиши мумкин

 

*Таҳририят ихтилофли вазиятларни таҳлил қилишда иштирок этмайди ва уларни ҳал қилишда кўмаклашишга ваколатли эмас.

 

Соф немис ихтироларидан ҳисобланган «хаусмастер» яқин вақт ичида мамлакатимизнинг кўп квартирали уй-жой фондидан кенг ўрин олиши мумкин. Promhouseнинг «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқаришнинг профессионаллашуви» лойиҳаси доирасида Германиянинг тажрибаси ҳамда уни яхши ўзлаштирган Беларуснинг тажрибасини бу борада татбиқ этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Мазкур лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида «Шарқий Европада уй-жой хўжалиги» Ташаббуси (ИВО, Германия) томонидан амалга оширилмоқда. Немислар томонидан лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси сифатида Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (EBZ) иштирок этаётир. Ўзбекистон томонидан эсаЎзбекистон Уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси иштирок этмоқда. 

 

Мулкдорларнинг умумий мол-мулки билан боғлиқ бўлган уйдаги майда ишларни бажарувчи хаусмастернинг иши билан немис экспертлари бизнинг уй-жой хўжалиги мутахассисларимизни 2018 йилда Promhouseнинг олдинги босқичида таништирган эдилар. Бу ҳақда биз «Норма маслаҳатчи» газетасининг 17.07.2018 йилдаги 29-сонининг мавзувий саҳифасида ёзган эдик. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мазкур тажрибани қўллашда қайси йўлдан бориши мумкинлиги масаласи ўртага ташланмоқда. Германия ва Беларуснинг тажрибалари бир-биридан бирмунча фарқланади. Германиядаги хаусмастер – бу касб эмас, шунинг учун касбий стандарт ҳам мавжуд эмас, бу соҳага таълим муассасаларида ўқитишмайди ҳам. Бу борадаги малакага базавий иш мутахассисликлари асосида эришилади, профессионал малака сертификат билан тасдиқланади. Беларусдаги хаусмастер эса касб ҳисобланади. Бу ерда касбий стандарт ишлаб чиқилган, кўчмас мулк объектларини бошқаришда бундай мутахассисликларни жорий этиш ҳақида ҳукуматнинг қарори мавжуд.

Promhouse платформасида ғояни мутахассислардан таркиб топган катта жамоа амалга оширади, улар сафида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, бошқарув компанияларининг (БК) раҳбарлари бор. Халқаро экспертлар Ўзбекистон ишчи гуруҳлари вакилларига хаусмастер ишини ташкил этишга доир ҳужжатлар пакетини тақдим этган. Беларусь ва немисларнинг омихта тажрибаси биз учун фойдали бўлиши ҳамда уларни татбиқ этишимиз жараёнларини тезлаштириши мумкин. Ана шу мақсад йўлида «Германия ва Беларусда «Хаусмастер» институти» халқаро вебинари ўтказилди. Ўзбекистонликлар учун бу вебинар мамлакатимизнинг миллий ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда мазкур тажрибани ўрганиш ва амалий жиҳатларини таҳлил этишга яхши имкон берди.

Прочитано: 221 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика