Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 40 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ маслаҳатчилари функциялари кенгайтирилди

 

Президентнинг 30.09.2020 йилдаги ПҚ-4846-сон қарори билан солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. 

 

2021 йил 1 январдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади:

  • солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
  • солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш;
  • солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш;
  • солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.

Молия вазирлиги солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш курсларини, шу жумладан, масофадан ўқитиш шаклида ташкил этиш, шунингдек солиқ маслаҳатчиларининг малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашади. Идоранинг расмий сайтида солиқ маслаҳатчилари реестри жойлаштирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.

Шунингдек, ҳужжат бир қатор янгиликларни ўз ичига олган:

биринчидан, солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи бошқа юридик шахсларнинг штатида меҳнат фаолиятини олиб борган тақдирда, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда 3 йил мобайнида иштирок этмаганлиги учун унинг малака сертификатининг амал қилиши тугатилмайди;

иккинчидан, солиқ маслаҳатчиларига судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида солиқ солиш, солиқ органларининг ҳужжатлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари, аудио ва видео ёзиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсат берилди;

учинчидан, ДСҚ ўз сайтида мунтазам равишда янгилаб бориладиган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритади. Солиқ органлари томонидан бундай хулосалар «таваккалчиликни таҳлил қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида аниқланадиган, йиллик айланмаси охирги 3 йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ихтиёрий тугатилганда тан олинади.

Рўйхатга кириш учун ташкилот ўз фаолиятини бир йилдан ортиқ муддат давомида амалга ошириши ва штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга солиқ маслаҳатчилари бўлиши керак. Агар солиқ органлари томонидан солиқларга доир берилган хулоса доирасида ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан яширилганлиги ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари аниқланса, ташкилот рўйхатдан чиқарилади.

Бундан ташқари, соҳага доир таълим (олий ва Олий ўқув юртидан кейинги таълим) тизимини такомиллаштириш ва норматив базани янгилаш кутилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг 1 апрелига қадар солиқ маслаҳати тўғрисидаги янги қонун ишлаб чиқилади, у соҳада ўзини ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгилайди ҳамда самарали фаолият кўрсатадиган солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантиришга имкон беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика