Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 21 / Божхона

Республикада сотилганда имтиёзлар сақлаб қолинади

 

Ташкилотимиз 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлаб келади. 2019 йилнинг апрель ва май ойларида импорт жиҳозини қисмларга ажратилган ҳолда (эҳтиёт қисмлар бўйича, ҳар бирининг номини алоҳида кўрсатган ҳолда) харид қилдик. Буюртмачи ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлганлиги сабабли жиҳоз божхонадан имтиёзли шартда импорт қилинди. 2019 йилда биз келтирилган импорт жиҳоз (эҳтиёт қисмлар) учун тўловлар киритмадик. Имтиёз мавжуд бўлганлиги боис 14 та тайёр маҳсулот (жиҳоз) жамланмасини заводда йиғиб, буюртмачига ҚҚСсиз сотдик.

2020 йил апрелида буюртмачи 2 та жиҳозлар жамланмасидан воз кечиб, уларни бизга қайтарди. Бир ҳафта ўтгач, биз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлмаган бошқа мижозни топиб, унга жиҳозни 15%лик ҚҚС билан сотдик.

Бу 2 та жамланмани энди қандай расмийлаштиришимиз керак? ҚҚС тўлаш ва божхона декларацияларини қайта тузишимиз керакми? 

 

– Импорт қилинадиган жиҳозларни реализация қилиш тартиби Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бобида белгиланган.

Божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз у олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, божхона тўловларига оид имтиёзларнинг амал қилиши бекор қилинади. Тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади. Экспортёр божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.

Божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импорт қилувчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг кўчирма нусхасини тақдим этиши лозим.

Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҚҚС ва импорт божхона божларидан озод этилади.

Божхона имтиёзлари бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга, улар контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда, татбиқ қилинади.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг «Преференция» номли 36-графасида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади. 

Прочитано: 412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика