Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 21 / Божхона

Тўловлардан қочишга уриниш наф бермади

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган умумий қиймати 3 млрд сўмлик 58,5 тонна оғирликдаги «Ошхона клеёнкаси» товарининг ТИФ ТН коди белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

 

Натижада, товарнинг ҳужжатларда кўрсатилган ТИФ ТН коди нотўғри таснифлангани маълум бўлиб, давлат бюджетига қўшимча 600 млн сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахслар Р.Ш. ва Қ.А. томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида «қурилиш моллари» товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахслар товар кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.

Натижада давлат бюджетига қўшимча 105,5 млн сўм божхона тўловлари ундирилди.

Шунга ўхшаш ҳолатларда, «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс Х.Д., О.Н., Д.И., З.О. ва С.Б.лар тақдим этган божхона юк декларацияларида товарларнинг кодини нотўғри таснифлаганлиги маълум бўлиб, давлат бюджетига қўшимча 166,2 млн сўм божхона тўловлари ундирилди.

Яна бир ҳолатда, «Тошкент товар» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс Ш.М. тақдим этган божхона юк декларациясида товарнинг кодини нотўғри таснифлаганлиги маълум бўлди. Натижада давлат бюджетига қўшимча 15,5 млн сўм божхона тўловлари ундирилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 451 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика