Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 18 / Кадрлар бўлими

Ишга «квота» бўйича қабул қилиш

 

Қандай ҳолатларда ва қайси фирмаларда иш квоталарини ташкил этиш ­зарур?

 

Қонун ҳужжатларида «квота» бўйича ишга қабул қилиш тартиби белгиланмаган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш махсус Низомда (ВМнинг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарорига 1-илова) белгиланган. Шу жумладан унда мазкур ишлар бўйича барча ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари келтирилган.

Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун назарда тутилган. Захирага қўйилган жами иш ўринлари сони ҳокимларнинг қарорига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатдаги ходимлари ўртача сонининг 10%идан ортиқни (шу жумладан ногиронлар учун камида 3%ни) ташкил этиши мумкин эмас (Низомнинг 6-банди).

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар тоифасига қуйидагилар киритилади (Низомнинг 3-банди):

  • 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
  • сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
  • ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
  • одам савдоси қурбонлари.

Қоидага кўра, ташкилот Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобга қўйилганда иш ўринларини захиралаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ва бундай ишларни амалга ошириш тартиби белгиланади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 653 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика