Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 18 / Хўжалик юритиш қоидалари

ЁММни сақлашни расмийлаштириш

 

 

Ташкилот ЁММни (дизель ёқилқисини) ўзининг КАЁҚШ (контейнерли автоёнилғи қўйиш шохобчаси) идишига сотиб олади.

КАЁҚШда корхона эҳтиёжлари учун дизель ёқилғисини сақлашда қандай норматив ҳужжатлар расмийлаштирилади?

 

– Контейнерли автоёнилғи қуйиш шохобчалари (КАЁҚШ) катта автойўлларда, туристик автойўналишларда, автомобиль хўжаликларида, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида, пулли автомобиль тўхташ жойларида, гараж кооперативларида, шунингдек автомобиль транспорти кўплаб тўпланадиган жойларда жойлаштирилади (ВМнинг 6.05.1994 йилдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 2-банди).

КАЁҚШга бошлиқ, мастер ёки операторлардан бири раҳбарлик қилади. Операторлар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, улар билан жамоа (бригада) жавобгарлиги ёки шахсан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади (Қоидаларнинг 6, 7-бандлари).

Ҳар бир КАЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш масса ва ҳажм бирликларида юритилади. КАЁҚШ «Ўзстандарт» маркази томонидан қўллашга рухсат берилган ҳамда Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки паспортда тегишли белгига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситаларига эга бўлиши керак (Қоидаларнинг ­9-банди).

Ҳар бир КАЁҚШда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

  • технологик ва электр схемалари мавжуд бўлган КАЁҚШ паспорти;
  • формулярлар ва ёнилғи ҳамда мой қуйиш колонкаларининг техник баёни;
  • резервуарларнинг паспортлари;
  • резервуарларнинг градусларга бўлинган жадваллари;
  • КАЁҚШдан техник фойдаланиш қоидалари;
  • техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;
  • смена ҳисоботи;

идишларга қуйилган нефть маҳсулотлари, автомобиллар (мавжуд бўлганда) учун эҳтиёт қисмлар ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари;

  • келтирилган нефть маҳсулотларининг ҳисобга олиш журнали;
  • ўлчов воситаларини текшириш жадвали;
  • асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва мол-мулкни ҳисобга олиш журнали;
  • КАЁҚШ ходимларининг лавозим йўриқномаси;
  • АЁҚШнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланганлик рўйхати (Қоидаларнинг 10-банди).

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика