Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 18 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил: чекланган муддат

 

– Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МК 150-м.).

 

Бундай таътил календарь йил ёки солиқ даври учун эмас, балки 12 ойлик муддатга белгиланади. Шу боис мазкур муддат иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил расмийлаштирилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. 

  • Ходимга 2019 йил 1 мартдан 31 майгача 3 ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилган, яъни 2020 йил 1 мартгача ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқа олмайди.
  • Ходимга 1 ойга 2019 йил 1 мартдан 31 мартгача таътил берилганда, 2020 йил 1 мартгача яна 2 ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиш имконияти бўлади.
  • Ходим 2019 йил 10 ноябрдан иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг 10 кунидан фойдаланган бўлса, у 2020 йил 9 ноябрга қадар яна 2 ой ва ушбу таътилнинг 20 кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
  • Ходим 2019 йил мартдан 2020 йил мартгача иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг фақат 10 кунидан фойдаланган бўлса, унда 2020 йил мартдан 2021 йил мартгача иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг 3 ойининг ҳаммасидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш имкони бўлади.

 

 

 

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилдан фойдаланиш ҳисоби Т-2 шаклдаги шахсий карточкада юритилади.

Таъкидлаш жоизки, карантин чора-тадбирлари қўлланилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда ўқувчиларнинг ота-оналари илтимосига кўра:

  • иш ҳақи сақланмайдиган таътил сўралаётган муддатга берилади. Ушбу таътилга Меҳнат кодексида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди. Бунда муддат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолиятини тўхтатиши муддатидан ошмаслиги керак. Мазкур меҳнат таътили унинг муддатидан қатъи назар, ходимнинг иш стажига киради (АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-банди);
  • ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлган даврида мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ходим муддатидан олдин иш чиқиш тўғрисидаги ёзма ариза билан иш берувчига мурожаат қилиши мумкин (Низомнинг 11-банди).
Прочитано: 367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика