Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 36 / Солиқ солиш

ЖШДС ва ходимни ёки унинг болаларини даволащ ҳақи

 

Ходим унга кўрсатилган тиббий хизмат ҳақини тўлашни илтимос қилиб, ўз корхонаси раҳбариятига мурожаат қилди. Бундай хўжалик операцияси қандай амалга оширилади ва ҳисобга олинади?

 

– Корхона тиббий хизмат кўрсатишга муҳтож бўлган ходими ёки унинг болаларига ёрдам беришга тай­ёр бўлса, буни қуйидагиларга асосланиб амалга ошириши мумкин:

● харажатларни тўлашни сўраб раҳбар номига ёзилган ходимнинг аризаси;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар (шартнома, хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт ва ҳ.к.).

Тиббий хизмат ҳақи тўланганини раҳбар буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммасини ва уларнинг ҳақини тўлаш усулини акс эттиринг.

Уларни қуйидаги йўл билан тўлашга ҳақлисиз:

● соғлиқни сақлаш ташкилотининг счётига маблағларни ўтказиш;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ходимга нақл пул бериш;

● ходимнинг банкдаги ҳисобварағига маблағларни қайд этиш.

Ходимнинг ўзи нақд пулни ололмаса, у оила аъзоларига ёки ота-онасига берилиши мумкин (СК 378-м. 3-б.).

Ходимга нақд пул бераётганда ёки унинг банкдаги ҳисобварағига маблағларни ўтказаётганда ходимдан тиббий хизмат ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларни олинг. Бу касса чеки ёки терминал чеки бўлиши мумкин.

Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз солиқ органлари имтиёз тўғри қўлланганини тан олмасликлари мумкин.

 

Солиқ оқибатлари

Иш берувчининг стационар ва амбулатор тиббий хизмат кўрсатиш учун харажатлари ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киради (СК 376-м. 1-қ. 1-б.). Уларга қуйидаги солиқлар солинмайди:

● ЖШДС (СК 378-м. 3-б.);

ижтимоий солиқ (СК 403, ­404-м.).

Ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида чегирилмайди (СК 317-м. 3-б.).

Қуйидаги ҳолларда ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланишга ҳақлисиз:

● ходим ва унинг болаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун маблағлар тўланган ва сарфланган бўлса;

● харажатлар суммасига доир ва улардан мақсадли фойдаланилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса.

Бу ҳолда ёрдам миқдори меъёри белгиланмагани сабабли, у қанча миқдорни ташкил этишидан қатъи назар, солиқ имтиёзларини қўллашингиз мумкин.

Тиббий хизмат ҳақи тўланишига асос бўлган соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳужжатлари маблағ тўланган санадан аввалроқ расмийлаштирилган бўлиши керак.

 

Солиқ ҳисоботида акс эттириш

Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳужжатлари асосида ҳақи тўланган тиббий хизмат кўрсатиш харажатлари суммасини қуйидагиларда акс эттиринг:

1. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● 012-сатрда;

банд ва имтиёз мазмунини танлаб, 2-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси»нинг 0301-сатрида;

6-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»да.

2. Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-«Харажатлар» иловаси 0118-сатрининг 3 ва 4-устунларида (3-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.). 

 

Бухгалтерия ҳисоби

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операциялар қуйидагича акс эттирилади:

1) тўлов соғлиқни сақлаш ташкилотининг счётига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Тиббий хизмат кўрсатиш учун маблағ ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатилгани акс эттирилди

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Илгари берилган аванс ҳисобга олинди

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

 

 

2) нақд пул берилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Нақд пул маблағлари берилди (тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш шарти билан)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

Илгари берилган аванс ҳисобга олинди (тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда)

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

3) маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Пул маблағлари ходимнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказилди (тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш шарти билан)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимнинг даромади ҳисобланадиган тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

Илгари берилган аванс ҳисобга олинди
(тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда)

 

6740-«Ходимлар билан моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ҳисоблашишлар»*

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

 

*Ҳисобварақлар ишчи режасига 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» счётини киритиш тавсия этилади.

 

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика