Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Валюта операциялари амалиёти соддалаштирилди

 

Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ рақами 3281, 31.08.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.

 

Халқаро амалиётга мувофиқ Қоидалар билан валютани тартибга солиш соҳасидаги қонуности ҳужжатлари нормаларини бирхиллаштириш йўли билан валюта операцияларини амалга оширишнинг ягона тартиби белгиланди. 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотган деб топилиши валюта операцияларини амалга ошириш тартибининг соддалаштирилишига замин яратади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тартибга солинган:

● тижорат банклари томонидан резидентларнинг ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш;

● ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш;

● жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш;

Ўзбекистон ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш;

● тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш.

Қоидалар билан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

Биринчидан, қуйидагиларни талаб этувчи нормалар бекор қилинди:

● жисмоний шахслардан валюта операциясини амалга ошириш учун паспорт нусхасини тақдим этиш;

● банкларнинг мижозлари билан валюта операцияларини амалга ошириш чоғида ортиқча вақт ва ҳужжатларни;

● валюта биржаси савдоларида иштирок этиш учун мижознинг ҳисобварақларида албатта маблағлар захираси мавжуд бўлишини.

Марказий банкнинг валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олиш ва уларга гувоҳномалар бериш амалиёти бекор қилинмоқда.

Иккинчидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларни айирбошлаш жараёни, шунингдек банклар томонидан уларнинг чет эл валютасини сотиб олиш учун аризаларини кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди.

Учинчидан, сотиб олинган валютадан фойдаланишда қулайликлар, хусусан турли сабабларга кўра ҳисобвараққа қайтарилган валюта маблағлари билан такроран операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Тўртинчидан, айирбошлаш операцияларини расмийлаштириш тартиби, айирбошлаш шохобчалари ходимларининг сони, хавфсизликка доир талаблар, уларни мониторинг қилиш тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.09.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 589 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика