Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 25 / Божхона

Вақтинча олиб киришни расмийлаштиринг

 

Бизнинг бош компаниямиз стенд/шоу-рум учун намойиш этиш материалини ўзининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бермоқчи эди. Товар, ҳар турли эҳтимолларга кўра, олдин ишлатилган ҳамда миқдор жиҳатдан бир нусхада бўлади (товарнинг ҳар бир позицияси 1 донадан).

Бош офис ва ваколатхона ўртасида божхона учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур бўлади? 

Товар қайси божхона режимидан ўтказилади?

Қандай божхона тўловлари ва солиқ мажбуриятлари юзага келади?

Товарнинг бу тартибда берилишига ваколатхона учун тижорат фаолияти сифатида қаралмайдими? 

 

– Бу турдаги товарларни вақтинча олиб кириш режимида келтиришни тавсия берамиз. Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади (БК 61-м.).

 

Рухсат бериш ва расмийлаштириш

Товар вақтинча олиб кириш божхона режимига БК 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида жойлаштирилади. Рухсатномани олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (БК 133-м.):

● рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;

● товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб кирилган ҳолларда);

● товарнинг кузатув ҳужжатлари;

Ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан божхона органига Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали «бир дарча» принципи бўйича тақдим этилади. Божхона органи рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани олганидан сўнг БКнинг 62-моддасида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилганлигини текширади. Хусусан:

● вақтинча олиб кирилаётган товарнинг божхона органлари томонидан идентификацияланиши мумкинлиги;

● агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг рухсатномалари божхона органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлиши.

Вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришга ариза беш иш куни давомида кўриб чиқилади. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

 Товарларни «Вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштири тартиби Божхона кодексининг 11-боби билан тартибга солинади.

Вақтинча олиб кириш муддати товар мазкур божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан 2 йилни ташкил этади. БКнинг 64-моддасида кўрсатилган товарларга нисбатан ушбу муддат ваколатли шахснинг аризаси асосида божхона органи томонидан 2 йилдан кўпроқ муддатга узайтирилиши мумкин. 

 

Божхона божларини тўлашдан шартли озод этиш

Мурожаатингизда кўрсатилган товарлар Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига (ВМнинг 20.06.2016 йилдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган.

Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш қуйидагиларни вақтинча олиб киришда тақдим этилади (БК 65-м.), хусусан:

● кўргазмалар, ярмаркалар, халқаро учрашувларда ва шунга ўхшаш бошқа тадбирларда намойиш қилишга мўлжалланган товарлар (четдан олиб келинган товарларни сотиш мақсадида ўтказиладиган ишлаб чиқариш фаолияти ёки бошқа тижорат фаолияти амалга ошириладиган жойлардаги кўргазмалардан ташқари), шунингдек ушбу тадбирларда фойдаланиш учун мўлжалланган ёрдамчи асбоб-ускуналар ва материаллар;

● фақат мана шундай типдаги товарларга буюртмалар олиш мақсадлари учун мўлжалланган ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган товарларнинг намуналари, бу уларга рақамли, ҳарфли ва бошқа маркировкалаш, ёриқлар, тешиклар ўйиш ёки бошқа усул билан шикаст етказиш йўли билан таъминланади, ҳар бир тип, марка, модель, артикуль, фасон, бўяш ва ҳоказоларнинг товар намуналари 2 нусхасидан ортиқ бўлмайди;

 ● хорижий шахслар томонидан олиб келинадиган реклама материаллари (каталоглар, прейскурантлар ва тижорат проспектлари, моделлар, плакатлар, планшетлар, рисолалар) — агар ҳар бир олувчи учун ушбу материаллар 2 нусхадан ортиқ олиб келинмаса ёхуд уларнинг умумий брутто оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлмаса;

● реклама фильмлари, шунингдек товарларнинг хоссалари ёки вазифасини очиб берувчи реклама учун мўлжалланган компьютерда ташиладиган ахборот — агар ушбу фильмлар ва ахборот ташувчилар хорижий шахснинг мулки бўлиб қолса, хорижий шахс томонидан таклиф этилаётган хорижий товарларга тегишли бўлса, фақат товарларнинг эҳтимол тутилган сотиб олувчиларига кўрсатиш учун мўлжалланган бўлса, 1 нусхада олиб келинса ва улардан фойдаланиш даромад олиш мақсадини кўзламаса.

 

Айрим жиҳатлар

1. Вақтинча олиб кирилган товардан уни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахсгина фойдаланиши ва (ёки) уни тасарруф этиши мумкин. Вақтинча олиб кирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар бошқа шахсга ўтказишга, башарти ушбу шахс божхона органлари олдида вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига бундан буён ҳам риоя этилиши бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олса, йўл қўйилади. Вақтинча олиб кирилган товарнинг бошқа шахсга ўтказилганлиги дастлаб белгиланган вақтинча олиб кириш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди (БК 67-м.).

2. Вақтинча олиб кириш божхона режими вақтинча олиб кириш муддати ўтган куннинг эртасидан кечиктирмай товарни олиб чиқиш ёки уни бошқа божхона режимига жойлаштириш билан тугалланиши керак. БК 69-моддасига мувофиқ товарларни «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлагач, ушбу режимни тугаллаш мумкин. Лекин бунда тегишли божхона тўловларини тўлашга тўғри келади.

Прочитано: 281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика