Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 25 / Солиқ солиш

Харид қилинган материал бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Темир йўл техникасини таъмирлаймиз (ҚҚС тўловчисимиз). Буюртмачига 24 495 317,4 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим этилган, шу жумладан ҚҚС – 3 195 041,4 сўм. 1 268 400,45 сўмлик сарфлаш материаллари олинган (шу жумладан ҚҚС – 165 443,55 сўм), бундан таъмирлаш учун 1 000 000 сўмлик материаллар сарфланган. Материал қолдиғи ҳосил бўлган.

Қандай ҚҚС суммаси ҳисобга олинади: жами олинган материал бўйичами ёки фақат таннархга киритилгани бўйичами? 

 

Материал қолдиғи келгусида ҚҚС солинадиган айланма учун ишлатиладиган бўлса материал бўйича жами ҚҚС суммаси (165 443,55 сўм) ҳисобга олинади (СК 266-м.).

Корхона фақат ҚҚС солинадиган айланмаларни амалга оширадиган бўлса, материалларни олиш (уларни сотиб олишга ҳисобварақ-фактураларни олиш) чоғида жами ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинади.

Илгари товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар бўйича ҚҚС суммасига қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим (СК 269-м.):

1) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;

2) улар бузилганда ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда. Ушбу банднинг қоидаси фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;

3) етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;

4) солиқ тўловчи мақомини йўқотганда (ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда).

 

Корхонангиз солиқ солинадиган (СК 239, 248-м.) ва ҚҚС солишдан озод этиладиган (СК 243246-м.) айланмаларни амалга оширадиган бўлса, солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган солиқ суммаси ҳисобга қабул қилинади (СК 268-м.).

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 451 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика