Экспорт шартнома шартларига кўра учинчи шахс томонидан товар учун тўлов киритишга йўл қўйилади. Экспорт шартномаси икки тарафлама тузилган. Товар учун ҳақни учинчи тараф тўлайди. Товар олдиндан 100% ҳақ тўланганда юклаб жўнатилади, бироқ бир йўла эмас, балки шартнома иловаларида (спецификацияларида) кўрсатилган унинг қисмлари бўйича бўлиб-бўлиб жўнатилади.
1. Товар учун ҳақ учинчи тараф томонидан тўланганда етказиб берувчида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
2. Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган сумма ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириладими?
1 Товар учун тўловни учинчи тараф тўлаганда ўзаро ҳисоб-китоблар етказиб берувчи томонидан қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Учинчи тарафдан экспорт контракт бўйича товар учун олдиндан тўлов келиб тушди |
5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» |
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» |
Экспортга товар етказиб берилди |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» |
Юклаб жўнатилган товар учун учинчи тараф ўтказган олдиндан тўлов ҳисобга олинди |
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
2 Экспорт қилинган товарлар учун банк ҳисобрақамига келиб тушган тўлов суммаси Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бироқ ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланмалар, агар экспорт қилинган товар учун ҳақ келиб тушган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади.