Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 25 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Республикада хизматлар соҳасининг тезкор ўсиш суръатларини таъминлаш, мазкур йўналишда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даври билан фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади;

тижорат банклари томонидан кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

мазкур қарорда назарда тутилган кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун «Ҳар бир оила ― тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 16 июнь

ПҚ-4752-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.06.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика