Norma.uz

РФда муддатидан олдин пенсияга чиқиш шартларини енгиллаштириш муҳокама қилинмоқда

 

Бундай чора-тадбирлар Россия иқтисодиётини тиклаш режаси лойиҳасига киритилган. Режага мувофиқ 2020 йил охиригича умумий стажидан қатъи назар, пенсияга чиқишига 3 йил қолган россияликлар пенсияга чиқишлари  мумкин бўлади.

 

Ҳужжат муаллифлари бу чора бандлик ва меҳнат бозорини таъминлашда кўмак бўлишига ишонадилар. Бундан ташқари, ишсизлик нафақасининг энг кам миқдорини 4,5минг рублгача ошириш режалаштирилмоқда. Бу ташаббуслар ижтимоий кескинликни пасайтиришга ёрдам беради ва бюджетдан катта харажатларни талаб этмайди, деб маълум қилдилар экспертлар.

Шу тариқа, Меҳнат вазирлиги бандликни таъминлаш мақсадида муддатидан олдин пенсияга чиқиш шартларини енгиллаштиришни таклиф этди. Бугунги кунда суғурталанган стаж аёлларда 20 йилни ва эркакларда 25 йилни ташкил этган тақдирда, пенсия ёшига тўлишига 2 йил қолганда ишини йўқотган фуқароларга шундай имконият берилмоқда.

Яна бир шарти – бандлик хизмати бундай шахслар янги ишга жойлаша олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Иқтисодиётни тиклаш режасининг ишчи версиясида 2020 йил охиригача пенсияга чиқишига 2 йил эмас, балки 3 йил қолган фуқароларга, яъни 53,5 ёшдаги аёллар ва 58,5 ёшдаги эркакларга ҳам муддатидан олдин пенсияга чиқиш имконияти берилиши таклиф этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда 56,5 ёшдаги аёллар ва 61,5 ёшдаги эркаклар пенсияга чиқишлари мумкин. Аёллар учун 20йиллик ҳамда эркаклар учун 25 йиллик стажи бўлиши зарурлиги шарти режада келтирилмаган.

Шу билан бирга ҳужжатда 2020 йил май ойидан бошлаб 3 ойга ишсизлик нафақасининг энг кам миқдорини 4,5 минг рублгача ошириш таклиф этилган (ҳозир у 1,5 минг рублни ташкил этади). Ушбу муддатда 1 мартдан кейин фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТлар учун тўловлар миқдорини МҲЭКМга (12,1 минг рубль) тенглаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, режада бандликнинг турли хил шаклларини ривожлантириш ҳамда қайта ўқитиш ва малака ошириш онлайн-дастурларини ишлаб чиқиш кўрсатилган.

 

Интернет тармоғи материали асосида.

Прочитано: 443 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика