Марказий банкнинг Телеграм-каналида эслатиб ўтилишича, Марказий банкнинг эски намунадаги 50, 100 сўмлик қийматдаги тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.05.2018 йилда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ 2020 йил 1 июлдан қуйидагилар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади:
- 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик банкнотлар;
- 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар.
Ушбу эски намунадаги пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклар бўлинмаларида қабул қилинади, ушбу санадан кейин эса Марказий банкнинг Бош ҳудудий бўлинмаларининг ҳисоб-китоб-касса марказларида бевосита муомалада бўлган банкнотларга алмаштириб берилади.
Шу муносабат билан МБ эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкнотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига айирбошлаш мумкинлигини эслатиб ўтади.
Энди оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлик даражаси соддалаштирилган таомил бўйича баҳоланади. Батафсил – ушбу сонда. Пенсия ёшига тўлганлар пенсияни расмийлаштириш ва олиш чоғида турли вазиятларга дуч келиши мумкин. «Norma» МЧЖ экспертлари бундай вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради.