Пенсия картамга қандай кредит олишим мумкин, бу қандай амалга оширилади?
– Пенсия овердрафт пластик карточкасига пенсиянинг 50%и миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ошмайдиган миқдорда кредит олиш мумкин.
Кредит 3 кун ичида расмийлаштирилади. Бунинг учун банкка ариза билан мурожаат этиш лозим. Ёнингизда паспорт бўлиши керак.
Карта бўйича пенсия қолдиғига ҳар ойда фоиз тўланади (йиллик 8%).
Банкомат орқали ва Халқ банки кассаларида картадан нақд пул ҳақ ушланмасдан ечиб олинади.
Картадан Ўзбекистонда ва дунёнинг 170 тадан ортиқ мамлакатларида фойдаланиш мумкин.
Халқ банки матбуот хизмати.