Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини оламан. Ишга кирмоқчиман.
Ишга жойлашадиган бўлсам аввалгидек пенсия тўланадими ёки тўхтатиладими?
– Пенсия тўланади. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар предмети пенсионер томонидан ишлаб бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши ҳисобланган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга жойлашганда, жорий йил 1 майдан бошлаб пенсиялар уларнинг яшаш жойи бўйича тўғридан-тўғри Пенсия жамғармаси томонидан тўланади. Пенсия Халқ банки бўлинмалари томонидан етказиб берилади (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон).