Norma.uz

Маҳаллаларда ижтимоий нафақаларни олиш тартиби соддалаштирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 йилдаги 307-сонқарори билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 15.02.2013 йилдаги 44-сон қарорига 1-илова) тегишли тузатишлар киритилди.

 

Ҳужжат  Президентнинг  «Коронавирус  пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3.04.2020  йилдаги

ПФ-5978-сон) ижроси  юзасидан  қабул  қилинган,  унда оилаларнинг  ижтимоий  нафақа  олишга  муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шу жум-ладан қуйидагилар топширилган эди:

  • ижтимоий  нафақа  олиш  учун  ариза  билан  бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш;
  • алоҳида трансфертларни оиланинг жами даромад-ларидан чиқариб ташлаш.

Ҳукумат  томонидан  бунинг  учун  қуйидаги  чоралар қабул қилинди:

биринчидан,унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари  болали  оилаларга  нафақа,  бола  парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлайдиган оиланинг ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик жами даромади миқдори тузатилди. Энди у ўртача ойлик МҲЭКМнинг 52,7%идан кўп бўлмаслиги керак (мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун). Илгари – ўртача ойлик ЭКИҲнинг 1,5 каррасидан кўп эмас.

иккинчидан, энди  болали  оилаларга  нафақа,  бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:

  • улар  билан  биргаликда  яшайдиган  болаларнинг боболари ва бувилари;
  • болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар;

учинчидан,  ўртача ойлик жами даромад қийматини ҳисоблаб  чиқишда  ҳисобга  олинадиган  оиланинг  жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилмайди:

  • ногиронлиги бўйича нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага);
  • болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахс-ларга нафақа;
  • 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлма-ган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа;
  • Пенсия  жамғармаси  орқали  бериладиган  бола  ту-ғилганлиги  ҳамда  дафн  этиш  маросими  учун  бир  йўла тўланадиган нафақа;
  • тўртинчидан,агар оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир  аъзосининг  ўртача  ойлик  даромадлари  тўғрисида

тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрса-тилмаган бўлса ёки нормативдан паст кўрсатилган бўлса оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаш қоида-ситузатилди. Энди ушбу норматив МҲЭКМнинг 87,9%ига тенг (илгари  –  2,5  ЭКИҲ) ва  даромадни  нормативдан паст  кўрсатган  ёки  даромади  мавжудлиги  тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаган ҳар бир оила аъзоси учун ҳисоб-китобда айнан у қабул қилинади.

Бундан ташқари, уларга ушбу қоида татбиқ этилмай-диган шахслар тоифаси рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга

қуйидагилар қўшилди:

  • нафақа  олувчилар  -  пенсия  тайинлаш  учун  зарур бўлган  иш  стажига  эга  бўлмаган  қариялар  ва  меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқаролар, бола-ликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналари, бола-ликдан ногиронлиги мавжуд шахслар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахслар;
  • ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганлар;
  • туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш мар-казига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган

фуқаролар (илгари рўйхатда фақат ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар мавжуд бўлган);

бешинчидан, МҲЭКМ  жорий  этилиши  муносабати билан Оиланинг  шахсий  ёрдамчи  (деҳқон)  хўжалиги юритишдан  оладиган  норматив  даромадини  ҳисоблашметодикасиҳам тузатишлар киритилди;

олтинчидан, Ўзгалар  парваришига  муҳтож  бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари-нинг рўйхатикенгайтирилди. Энди муҳтож бўлганларнинг

ушбу  тоифаси  бошқалар  қатори,  қуйидагиларни  ҳам оладилар:

  • бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
  • бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар;
  • суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик;
  • антибактериал совун.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.05.2020 йилдан кучга кирди.

Ленара Хикматова.

Прочитано: 437 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика