Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 28 / Кадрлар бўлими

Таътилга ариза

 

Корхонада 500 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Ҳар ойда таътиллар жадвалига мувофиқ улардан ўртача 50 нафари навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилади.

Таътил тасдиқланган жадвал бўйича бериладиган бўлса, ходим навбатдаги меҳнат таътили берилиши учун ариза ёзиши лозимми?

 

- Бунда ҳаммаси таътиллар жадвалида қуйидаги ҳолатларда таътиллардан фойдаланиш даври қандай кўрсатилишига боғлиқ бўлади:

  • таътиллар жадвалида таътил бошланадиган аниқ сана кўрсатилмаган бўлса (фақат календарь ойи ёки ой ҳафтаси кўрсатилган тақдирда) –  ходим жадвалда кўрсатилган давр доирасида таътилнинг аниқ бошланиш санасини иш берувчи билан келишиб олиши лозим (таътилнинг аниқ бошланиш санаси кўрсатилган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза тақдим этилади ва ходим тегишли буйруқ билан таништирилади);
  • жадвалда таътилнинг бошланиш санаси аниқ кўрсатилган бўлса – ходим ариза ёзиши шарт эмас;
  • ходим таътилни қисмларга бўлиб олмоқчи ёки саналарини ўзгартирмоқчи бўлса – ариза тақдим этилади ва иш берувчи билан келишилади (МК 144-146-м.).

Барча ҳолатларда иш берувчи (кадрлар хизмати) томонидан таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак (МК 144-м.).

Прочитано: 883 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика