Norma.uz

Эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар

 

Ташкилотимиз иммунитет танқислиги касаллигига учраган шахсларни даволайди. Фаолиятимиз старционар ўринлар, зарур тиббиёт ходимлари ва тегишли даволаш баённомаларининг мавжудлиги билан тасдиқланади. Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра иммунитет танқислиги касаллигига чалинган беморларни даволаш билан банд бўлган тиббиёт ходимлари тегишли давр учун стажни икки баравар ошириш тарзидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақли.

Бироқ Пенсия жамғармаси ходимларининг тасдиқлашича, мазкур имтиёз фақат иммунитет танқислиги касаллигига чалинган беморларни даволаш билан банд бўлган тиббиёт ходимларига таcбиқ этилади. Мазкур имтиёз лаборатория ходимларининг ушбу касалликка чалиниш хатари юқори даражада бўлса ҳам уларга татбиқ этилмайди.

Пенсия жамғармаси ходимлари тўғри айтишяптими?

 

– Йўқ, улар ҳақли эмас. Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунитет танқислиги вируcи билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш – икки ҳисса бараварида стажга қўшиб ҳисобланади (Низомнинг 39-банди «г» кичик банди, ВМнинг 8.09 2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

Қонун ҳужжатларининг ушбу нормасида муайян иш эмас, балки ОИТС билан касалланган шахсларни даволовчи инфекцион муассасалардаги исталган иш кўрсатилган. Тегишинча, иш стажини икки баравар ҳисоблаш бўйича имтиёз эгаллаб турган лавозимидан ва бажарадиган ишидан қатъи назар, иммунитет танқислиги касаллигига чалинган шахсларни даволовчи инфекцион муассасаларда банд бўлган барча ходимларга татбиқ этилади.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика