Norma.uz

Мураккаб давр

 

Ҳозирги пайтда пенсияга оид қонун ҳужжатларида ногиронга, болалигидан ногирон бемор болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кекса кишиларга қаралган даврлар стажга қўшилиши мумкинлиги назарда тутилган. Бунинг учун нималар зарур бўлиши ҳақида «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириб беради.

– Парваришлаш даврини қўшиш учун энг кам стаж қанча бўлиши лозим?

– Ҳақиқатан ҳам, I гуруҳ ногиронига қаралган вақт иш стажига қўшилади. Бундан ташқари, ушбу тоифага 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлаш, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшдаги кексаларга қаралган даврлар иш стажига киритилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси, 1-қ.,  «д» кичик банди).

Ушбу давр стажга қўшилиши учун камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш лозим. Унга фаолият туридан, мулкчилик ва корхона (ташкилот) хўжалик юритиши шаклидан қатъи назар, давлат томонидан ижтимоий суғурталаниши лозим бўлган барча меҳнат фаолияти Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган шароитда исталган иш киритилиши мумкин. Бунга давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат, якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият киритилади (Қонуннинг 37-моддаси 1-қ. «а»–«г» б., 2-қ.). Тегишинча, 7 йил стаж мавжуд эмаслиги сабабли парваришлаш вақти иш стажига қўшилмайди.

 

МИСОЛ.

Аёл 9 йиллик иш стажига эга. Кейинчалик 10 йил мобайнида у I гуруҳ ногирони бўлган онасини парвариш қилган. Ёшга доир пенсияга чиқишда унинг иш стажи 19 йилни ташкил қилди. Унинг иш стажи жами 5 йил бўлса, онасини парваришлаган 10 йиллик давр ёшга доир пенсияга чиқишда стажга қўшилмайди.

 

7 йиллик иш стажи мавжуд бўлиши талаби фақат ёшга доир пенсия тайинланишида қўлланилади. Ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда парваришлаш стажини ҳисобга олиш бироз фарқ қилади. Бу давр иш стажи давомийлигидан қатъи назар стажга қўшилади (Қонуннинг 37-м. 3-қ.). Бунда қанчадир иш стажи мавжудлиги ҳақида сўз бормоқда.

 

МИСОЛ.

Фуқаронинг иш стажи – 3 ой. У I гуруҳ ногирони бўлган онасига 12 йил қараган. Мазкур ҳолатда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсияга чиқишда унинг иш стажи 12 йилу 3 ойни ташкил этилиши лозим. Унда I гуруҳ ногирони бўлган онасига қараган даври (12 йил) учун иш стажи бўлмаса, бу давр ҳисобга олинмайди.

 

– Бетоб болага ёки кексаларга қараш даврларини тасдиқлаш учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади?

– Текшириш далолатномаси бўлиши лозим. Ушбу ҳужжат Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳамда парвариш қилинаётган шахс ва унинг қўшниларидан суриштирув орқали олинган маълумотлар асосида тузилади.

Ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлари ва ногирон болалар учун), ёшни (кексалар ва ногирон болалар учун) тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси зарур бўлади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади (252-сон Низомнинг 65-б.). Далолатноманинг иккинчи нусхаси қараб турганга берилади. Унга пенсия тайинлашда далолатномалар унинг пенсия ҳужжатларига тикиб қўйилади. Улар махсус рўйхатдан ўтказиш китобида қайд этилади (АВ томонидан 17.11.2011 йилда 2282-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

2014 йилдан кексаларга қараб туриш ҳолатини ҳар 12 ойда текшириш жорий этилган. Қараб туриш илгари ҳам амалга оширилган бўлса, бу 2014 йилдан кейин тузилган далолатномада қайд этилиши лозим. Ушбу далолатномаларни тузишда ягона талаб – қараб туриш даври қараб турилган шахс томонидан тасдиқланиши лозим.

 

– Қараб турган оила аъзоси қараб турган шахс билан бир манзилда прописка қилинган бўлиши лозимми?

– Қараб туриш даври фақат қараб турилган шахс билан бирга яшаётган қараб турган шахслардан бирининг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади (252-сон Низомнинг 35-б. «д» кичик банди).

Бунда қонунчиликнинг бундай нормасида парвариш қилинган шахснинг яшаш жойи бўйича пропискаси бўлиши шартлиги кўрсатилмаган. Биргаликда яшаш далили парваришлаш ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасига асосан белгиланади. Юқорида кўрсатилганидек, текширув далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

 

– Бемор ёки кекса кишига қараб турилган даврда қараб турувчи иш ҳақи олмаган бўлса, пенсия қайси иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади? Ахир пенсия ҳисоблаш учун меҳнат фаолиятининг охирги 10 йилидаги иш ҳақи олинади-ку…

– Мазкур ҳолатда иш ҳақини аниқлашда парваришлаш даври меҳнат фаолиятидаги охирги 10 йиллик даврга қўшилмайди (252-сон Низомнинг 87-б.). Олдинги йиллардаги иш ҳақи ҳисобга олинади.

 

МИСОЛ. 

Фуқаронинг иш стажи 9 йилни ташкил қилади. Пенсияга чиқишидан олдинги охирги 10 йил ичида у I гуруҳ ногирони бўлган онасини парвариш қилган. Тегишинча, пенсия миқдори Қонуннинг 37-моддаси «а»–«г» бандларига мувофиқ жамланган 9 йил учун олинган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Прочитано: 372 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика