Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 28 / Кадрлар бўлими

Ходимлар учун жарималар

 

Корхонада меҳнат интизомини кучайтириш зарурати туғилди, бунга ходимларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлди.

Корхонада жарималарни жорий этиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади?

 

- Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхонада тасдиқланиши лозим бўлган ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимларга жарима солиш ҳолатлари назарда тутилади (МК 181-м.; Намунавий қоидалар, АВ томонидан 14.05.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ҳар бир ходим ишга қабул қилинаётганда қоидалар, шунингдек кейинчалик уларга киритиладиган ўзгартиришлар билан имзо чектириб таништирилади. Ходимнинг қоидалар билан танишганлиги тўғрисидаги имзоси мавжуд бўлгандагина қоидабузарлик учун жавобгарликка тортиш, шу жумладан жарима солиш мумкин.

Ходимга солинадиган жарима интизомий жазо турларидан бири ҳисобланади ва белгиланган қоидаларга мувофиқ қўлланилиши лозим (МК 181, 182-м.).

Жарима солиш тўғрисидаги буйруқ ундирув кимга қаратилиши номаълум ҳамда умумий, расмий тусда бўлмаслиги лозим. Ходим буйруқ билан имзо чектириб таништирилади. Бундай буйруқда қуйидагиларни назарда тутишни тавсия этамиз:

  •  тавсия қисми, унда содир этилган хатти-ҳаракат баён этилади;
  •  буйруқ қисми – белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда иш берувчининг жарима туридаги интизомий ундирувни қўллаш тўғрисидаги қарори, унинг миқдори ва тартиби (МК 164-м.).
Прочитано: 380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика