Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 28 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қайта ташкил этишда қайта номлаш

 

Акциядорлик жамияти МЧЖга қайта ташкил этилади. АЖ номида «Ўз» ҳосила сўзи (масалан, «Ўзкимёсаноат» каби) мавжуд.

АЖ МЧЖга қайта ташкил этилганда номланишда «Ўз» ҳосила сўзини қолдириши мумкинми?

 

– «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан қуйидагилар ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга (ВМнинг 11.10.2014 йилдаги 286-сон қарори 1-б.):

қонунларга, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса. Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак («Фирма номлари тўғрисида»ги қонун, 3-м. 3-қ.);

  • Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ташкил этиладиган ДУК ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари.
  • устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
  • юридик шахслар республика аҳамияга эга бўлган бирлашмалари;
  • республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;
  • давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

Қуйидаги ҳолларда давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш асосида ташкил этилган юридик шахсларнинг номидан фойдаланишга йўл қўйилмайди ва ушбу ном ўзгартирилиши лозим (Йўриқнома, 31-банд, АВ рўйхат рақами 2633, 10.12.2014 й.):

  • давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган ДУК ва давлат муассасалари давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;
  • хўжалик жамиятларининг устав капиталида давлат улуши 50%дан камайганда;
  • юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаси аъзолари жойлашган ҳудуд битта маъмурий-ҳудудий тузилмага тўғри келиб қолганда;
  • хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар белгиланган талабларга жавоб бермай қолганда (30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон; 11.06.2002 йилдаги ПФ-3090-сон).

Шу тариқа, сиз кўрсатилган талабларга мувофиқ келсангиз, корхонангиз ўз номидаги «Ўз» ҳосила сўзини қолдириши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 411 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика