Norma.uz

Германияда кексалик гаштини суриш

 

Германияда яхши ривожланган давлат ижтимоий суғурта тизими фуқароларни бетоб бўлганда, ишсиз қолганда, шунингдек кексалик даврида ҳимоя қилинишини таъминлайди. Бутун мамлакат бўйлаб пенсия суғуртаси учун масъул Германия Пенсия жамғармаси ҳисобланади. У пенсия ҳисоблаш ва тўлаш билан шуғулланади.

 

Бирор киши ўз меҳнат фаолиятини бошлаши билан автоматик тарзда Германия давлат пенсия суғуртаси тизимида суғурталанади. Тизимда суғурталанганларнинг барчасига шахсий суғурта рақами ва ҳисобрақам берилади. Пенсия жамғармаси ҳар йили 27 ёшдан ошган ҳар бир суғурталанувчига пенсия чиқаётганида қандай миқдорда пенсия олиши мумкинлиги тўғрисидаги ахборотни юбориб туради.

 

Туғилган йили бўйича

Германияда туғилган йилига боғлиқ ҳолда 65–67 ёшда пенсияга чиқилади.

 

Туғилган йили

Пенсия ёши

1947 йилгача

65 ёш

1947-1958 йиллар

65 ёшга ўтган йил учун 1 ой қўшилади*

1958 йил

66 ёш

1959-1963 йиллар

66 ёшга ўтган 1 йил учун яна 2 ой қўшилади**

1964 йилдан бошлаб

67 ёш

 

*Мисол учун: суғурталанган шахс 1950 йилда туғилган бўлса, унинг нормал пенсия ёши – 65 йил ва 4 ой, сабаби 1947 йилдан 1950 йилгача 4 йил ўтган, ҳар бир йил учун         1 ойдан қўшилади.

**Суғурталанган шахс 1960 йилда туғилган бўлса, унинг нормал пенсия ёши – 66 йил ва 4 ой (1959 йилдан 1960 йилгача 2 йил ўтган, ҳар бир йил учун 2 ой қўшилади).

 

Пенсияга чиқиш ёши қонунчиликда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар сабабли олдинроққа сурилиши мумкин:

  • пенсия суғуртасига камида 45 йил бадал тўлаган шахслар учун пенсия ёши 2 йил олдинга - туғилган йилига боғлиқ ҳолда 63–65 ёшгача сурилади;
  • 1952 йилгача туғилган аёллар 60 ёшга тўлганда пенсияга чиқиши мумкин;
  • ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифалари учун.

Ўртасидан бўламиз

Пенсия суғуртаси тизимига бадаллар иш ҳақига боғлиқ бўлади: қанча кўп ишлаб топса, шунча кўп тўлайди. Уларни ҳисоблаш билан иш берувчи шуғулланади. Бадал ходимнинг иш ҳақидан  ва иш берувчининг маблағларидан олинади (50% – ходим, 50% – иш берувчи). Пенсия бадалининг умумий суммаси ходимга ҳисобланган иш ҳақининг 18,6%га тенг. Бироқ суғурта бадалларини тўлаш чегараси белгиланган. 6 500 евродан кўп иш ҳақи оладиган шахслар суғурта бадалларига 6 500 евро миқдоридан йиғим ҳисоблайди, қолган сумма тўловдан озод этилган.

Пенсия суғуртасидан ташқари бошқа ижтимоий суғурта турлари ҳам мавжуд: тиббий, ишсизлик, парваришлаш учун суғурта.

2018 йил августда Германияда қарор қабул қилинган, унда 2025 йилга қадар пенсия ажратмалари ёлланма ишчилар иш ҳақининг 20%идан ошмаслиги белгиланган.

Агар киши бир ойда 450 евродан кам ишлаб топадиган бўлса, пенсия суғуртасига бадал иш ҳақининг 18,6%ини ташкил этади, бироқ бунда 15%ини иш берувчи ва 3,6%ини ходим тўлайди.

Прочитано: 364 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика