Norma.uz

Коммунал тўловлар учун компенсация

 

Танишим жуда кам миқдорда пенсия олади.

Шу муносабат билан коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашга қўшимча ҳақ олиш учун мурожаат қилиши мумкинми?

 

– Қуйидагилар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловларини олишга ҳақли (Низомнинг 1-банди, АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

а) 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси 252-сон Низомга 1 ва 2-иловаларда белгиланган;

б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, ПБҲМнинг 50%и, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари эса – ПБҲМнинг 25%и миқдорида ойлик компенсация тўловларини оладилар (2175-сон Низомнинг 1-1, 2-б.).

Танишингиз санаб ўтилган фуқароларнинг тоифаларидан бирортасига тааллуқли бўлса, у тегишли ариза ва ҳужжатлар билан Пенсия бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун!

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР чиқарадиган бўлса, текширишни якунлаш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун ДАСТЛАБ МУРОЖААТ ЭТИЛГАН САНА пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган КУН ҳисобланади.

Прочитано: 410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика