Norma.uz

Стажга қўшилмайди

 

– Имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга қуйидагилар қўшилмайди:

  • иш ҳақи сақланмайдиган таътил;
  • академик (ўқув) таътиллар, малака ошириш курсларида, клиник ординатурада (интернатурада) ўқиш даври, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ  ёки ўқиш даврлари.

Бундан ташқари, болани парваришлаш таътилида бўлган давр (шу жумладан ҳақ тўланадиган давр) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажига қўшилмайди.

Бунда иш ўринларини аттестациялаш натижалари билан тасдиқланмаган алоҳида меҳнат фаолияти даврлари махсус иш стажи сифатида ҳисобга олинмайди.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи ишлаб чиқариш, муассаса, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сонли рўйхатларида (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган айрим тоифадаги ўқитувчилар (шу жумладан ўқитувчи-логопедлар, ўқитувчи-дефектологлар), шунингдек ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари бўлган шифокорларга меҳнат фаолияти даврида амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган тоифадаги ходимлар учун назарда тутилган иш вақти давомийлиги (педагогик юклама) нормаларига нисбатан талабларга риоя этилганда ҳисобланади.

Прочитано: 395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика