Norma.uz

Квартира – ижарага

 

II гуруҳ ногирони – пенсионер ҳеч қаерда ишламайди, опасиникида яшайди. Бошқа даромади йўқ. Уй-жой фондидаги квартирасини жисмоний шахсга ижарага бермоқчи. Бир ойлик ижара ҳақи – 1 500 000 сўм, квартира майдони – 60 кв.м.

II  гуруҳ ногирони бўлган ишловчи пенсионер учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?


– ЖШДС солиш мақсадларида жисмоний шахсларнинг квартирани ижарага беришдан олган даромадлари мулкий даромад ҳисобланади (СК 375-м. 3-б.). I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) ЖШДС солишдан қисман озод этилади (СК 380-м. 1-қ. 3-б.).

Сизнинг ҳолатда II гуруҳ ногирони пенсионер бўлганлиги ва бошқа даромад олиш манбаларига эга бўлмаганлиги сабабли у ижара тўлови кўринишида олган даромадига нисбатан ЖШДСдан қисман озод этишни қўллашга ҳақлидир.

 

МИСОЛ.

II гуруҳ ногирони – пенсионер 2020 йил 1 январдан 1 календарь йилга ўз квартирасини жисмоний шахсга ижарага берган. Бошқа даромад оладиган манбалари йўқ. Бир ойлик ижара ҳақи қиймати 1 500 000 сўм, квартира майдони – 60 кв.м. Квартира уй-жой фондига тегишли.

Квартирани жисмоний шахсга ижарага беришдан олинган даромадларга жами йиллик давромад тўғрисидаги декларацияга асосан ЖШДС солинади (СК 393-м. 1-қ.). Шунингдек имтиёз декларация топшириш чоғида қўлланилади. Шу боис бир йил мобайнида жами даромад суммасидан ЖШДС тўланади.

2020 йилда ҳар бир ой учун ЖШДС ҳисоб-китоби:

1 500 000 сўм х 12% = 180 000 сўм.

Бир йил учун ижара тўлови 18 000 000 сўмни, бир йил учун тўланган ЖШДС – 2 160 000 сўмни ташкил қилади.

 

Йил якуни бўйича декларация топширишда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисобланади. Аниқланган ортиқча тўлов ижарага берувчи – II гуруҳ ногиронига қайтарилади.

 

Азизахон Тошхўжаева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика