Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Солиқ солиш

Импорт хом ашёдан тайёрланган маҳсулот: сотишда ҚҚС

 

Ишлаб чиқариш корхонаси ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Импорт хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқаради. СК 248-моддаси 5-қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

СК 248-моддаси 5-қисмидаги норма импорт қилинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлашда қўлланиладими?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Мазкур норма қайта сотиш учун импорт қилинган товарларга тааллуқли бўлади ҳамда импорт қилинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш учун қўлланилмайди.

Мазкур ҳолатда импорт қилинган хом ашё  эмас, балки ундан тайёрланган маҳсулот реализация қлинади. Тайёр маҳсулот таннархи нафақат импорт қилинган хом ашё таннархидан иборат бўлади. Унга ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва улардан олинадиган ижтимоий солиқ, бошқа бевосита ва билвосита моддий харажатлар ҳамда бошқа харажатлар ҳам киритилади. Тайёр маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркиби Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган).

Тайёр маҳсулот реализация қилинганда солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади. Битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 1, 4-қ.).

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 241 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика