Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Мутахассис тушунтиради

ҚҚСни чораклик асосда тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга (3.04.2020 й. ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. «б» кичик б.). II чоракда кўпчилик мазкур ҳуқуқдан фойдаланди. Шунга қарамай III чорак учун хабарнома беришдан олдин, буни эса 20 августга қадар бажариш зарур, бухгалтерларда яна саволлар туғилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга молия вазирининг ўринбосари  Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.

Молия вазирлигининг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон тушунтириш хатида келтирилган мисолларда ҚҚС тўловчи ҳар чораклик асосда ҳисобот тақдим этишга ҳақли эканлигини аниқлаган ҳолда реализация бўйича айланмани ҚҚС ҳисоб-китобининг 020-сатри бўйича ҳисобга олиш лозимлиги кўрсатилган. Бироқ бу сатрда реализация бўйича айланма эмас, балки фақатгина айланма бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилади. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани қандай қилиб ҳисобга олиш лозим – ҚҚСсизми ёки солиқни ҳисобга олган ҳолдами? Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича айланма ҳисобга олинадими?

 

– Нима товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланиши СКнинг 239-моддасида келтириб ўтилган. Бунда айланмани аниқлаш Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилишига боғлиқ эмас.

Реализация қилиш жойи фақат ҚҚС бўйича солиқ солиш объектини аниқлашда ҳисобга олинади (СК 238-м. 1-б. 1-қ.).

Ҳар чораклик асосда ҳисобот тақдим этиш ҳуқуқингизни аниқлашда реализация қилиш бўйича умумий айланмани ҳисобга олинг. ҚҚС бўйича ҳисоботда у Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) 1-илова «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»да қуйидаги сатрлар бўйича 3-устун маълумотларини қўшган ҳолда акс эттирилади:

l 010-сатр «Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари, жами ((0101-0108-сатрлар йиғиндиси) - 0109-сатр)»;

l 020-сатр «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш бўйича айланма».

ҚҚС ҳисоб-китобининг 020-сатрида 1-илованинг 010-сатри 4-устунидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмалари бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилади.

3-устунда реализация қилиш айланмалари ҚҚСсиз акс эттирилиши боис, ҳар чораклик асосда ҳисобот тақдим этиш бўйича нормани қўллаш мақсадида реализация қилиш айланмасини ҚҚСсиз ҳисобга олиш лозим.

 

2020 йилнинг III чорагида корхона ҳар чораклик асосда ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилди. Бунинг учун 20 августга қадар у солиқ органларига махсус хабарнома тақдим этиши лозим. Июль ва август ойларида реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмдан ошмайди. Бироқ сентябрь ойида – ошиши мумкин. Қандай қилиб бу ҳолатда корхона III чорак учун ҳисобот топшириши керак – ҳар ой (июль, август, сентябрь) учун 3 та ҳисобот топширадими ёки битта чораклик ҳисоботними? 

– Агар сентябрь ойида реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмдан ошса, корхона ҳар чораклик асосда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳуқуқини йўқотади. Тегишинча, у солиқ ҳисоботини июль, август ва сентябрь ойлари учун алоҳида тақдим этиши ва 2020 йил 20 октябрдан кечиктирмай ҚҚСни бюджетга тўлаши керак. Бунда июль ва август ойлари учун ҳисоботни октябрь ойида тақдим этиш пеня ҳисобланишига сабаб бўлмайди ва СКнинг 220-моддасига биноан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган деб қаралмайди.

Ҳар ойда реализация бўйича 1 млрд сўмдан кам айланмага эга бўлган корхона ҚҚС бўйича чораклик ҳисоботни топширади. my.soliq.uz да ҳисобот топширишнинг чорак даврини танлашда танлаш ойнасида: I чорак, ярим йиллик, 9 ой ва йил чиқади. Бу ҳисоботни танланган давр учун ўсиб борувчи якун билан тўлдириш зарурлигини билдирадими?

 

– Ҳар чораклик асосда ҳисобот тақдим этувчи корхоналар унда фақат чорак учун кўрсаткичларни акс эттирадилар. Масалан, 2020 йил июлда ҳисобот тақдим этган ва «ярим йиллик» ҳисобот даврини танлаган ҳолда, сиз унда фақат II чорак учун кўрсаткичларни акс эттиришингиз керак бўлган. ҚҚС бўйича ҳисоботни октябрда тақдим этишда сиз «9 ой» даврини танлайсиз ва унда фақат III чорак учун кўрсаткичларни акс эттирасиз.

 

2020 йилнинг II чорагида корхона солиқ органларига ҚҚС бўйича чораклик ҳисобот топширишга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этди. Бироқ май ойида реализация қилиш айланмаси 1 млрд сўмдан ошди ва корхона ҳар чораклик асосда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳуқуқини йўқотди. У III ва IV чоракларда ҳам ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этиш ҳуқуқини йўқотадими? 

 

– Йўқ, III ва IV чоракларда корхона янгидан чораклик асосда ҳисобот топширишга ўтиш тўғрисида хабарнома беришга ҳақли:

l III чорак учун – 20 августдан кечиктирмай;

l IV чорак учун – 20 ноябрдан кечиктирмай.

Агар III чоракнинг қайсидир ойида реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмдан ошса, мазкур ҳуқуқ йўқотилади, бироқ– фақат жорий чорак тугагунга қадар. IV чорак учун хабарнома берган ҳолда корхона яна ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этиши мумкин.

 

 

Умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ имтиёзлари

Давлатимиз томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли солиқ енгилликлари тақдим этилмоқда. Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан солиқлар бўйича, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари учун қўшимча имтиёзлар жорий этилди.

Фармоннинг 2-бандига мувофиқ кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди. Бу кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни кўпроқ корхоналарга татбиқ этиш имконини беради.

Таклиф этилаётган жадвалда умумий овқатланиш корхоналари бўйича Президент фармонлари билан белгиланган солиқ имтиёзлари акс эттирилган.

 

Имтиёз ва преференциялар турлари

Солиқларни тўлаш бўйича

Айланмадан олинадиган

солиқ

 

2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар солиқ тўлашдан умумий овқатланиш корхоналари – айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар озод қилинади (ПФ-6029-сон, 1-б.).

Уларнинг жами даромади солиқ даври учун 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак (СК 461-б.).

Мол-мулк

солиғи

1. Умумий овқатланиш корхоналари – корхонада ишчиларнинг сонидан қатъи назар мол-мулк солиғини тўлашдан 2020йил 1июндан 31 декабрга қадар озод этилади (18.05.2020 й. ПФ-5996-сон 1-б.;  ПФ-6029-сон 7-б.).

2. Умумий овқатланиш кичик корхоналари учун қуйидаги ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади:

– улар бўйича 19.03.2020 йилдаги  ПФ-5969-сон ва 3.04.2020йилдаги ПФ-5978-сон Фармонларга мувофиқ фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи суммалари;

– 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари (18.05.2020 й. ПФ-5996-сон 2-б.) .

3. Ходимлар сонидан қатъи назар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;  оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тўхтатилади (ПФ-5978-сон 4-б.).

Маълумот учун. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СКнинг 415-моддасида кўрсатилган

Ер солиғи

1. 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар барча умумий овқатланиш корхоналари ер солиғини тўлашдан озод этилади (ПФ-6029-сон 7-б.).

2. Умумий овқатланиш кичик корхоналари учун қуйидаги ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади:

l улар бўйича ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон Фармонларга мувофиқ фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, 2020йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган ер солиғи суммалари

l 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи бўйича 2020 йил 1январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари (ПФ-5996-сон 2-б.).

3. Карантин тадбирлари амал қилиш даврида ўз фаолиятини мажбурий тўхтатган барча умумий овқатланиш корхоналари учун:

l 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш;

оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш (ПФ-5978-сон 4-б.);

l давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади (ПФ-5978-сон 15-б.).

 

Маълумот учун. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари СКнинг 429-моддасида кўрсатилган

Ижтимоий

солиқ

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади, акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Умумий овқатланиш корхоналари ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини ишчиларнинг сонидан қатъи назар қўллайди (ПФ-6029-сон 7-б.).

Божхона

тўловлари

2020 йил 31 декабрга қадар барча умумий овқатланиш корхоналари учун 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага асосан товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади (ПФ-5978-сон 1-б.).

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда барча умумий овқатланиш корхоналари йиғимни тўлашдан озод этилади (ПФ-6029-сон 1-б.).

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида ушбу солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилади (ПФ-5969-сон 7-б.).

Божхона

тўловлари

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилган (ПФ-5996-сон 3-б.).

Божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган муддат давомида фаолиятни амалга ошираётган умумий овқатланиш кичик корхоналарига, 2020 йил 31 декабрга қадар кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этилди (ПФ-6029-сон 7-б.).

Солиқ маъмуриятчилиги соҳаси

2020 йил 1 октябрга қадар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун умумий овқатланиш корхоналарига жарималар қўллаш тўхтатилади

(ПФ-5969-сон 8-б.).

2020 йил 1 октябрга қадар вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган умумий овқатланиш корхоналарига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди (ПФ-5969-сон 8-б.).

Маълумот учун. Пеня миқдори СКнинг 110-моддасида белгиланган

2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва умумий овқатланиш корхоналарини тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно (ПФ-5969-сон 10-б.).

Маълумот учун. Солиқ аудитини ўтказиш тартиби СКнинг 140-143-моддаларида белгиланган

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади (ПФ-5978-сон 15-б.).

2020 йил 31 декабрга қадар 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилади (ПФ-6029-сон 7-б.).

2020 йилда ДСҚ томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ қонунчилигида белгиланган муддатда умумий овқатланиш корхоналари томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун жарима солинмайди, башарти солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг белгиланган муддатидан 5 кундан кўп муддат ўтмаган бўлса (ПФ-6029-сон 6-б.).

 

Жорилла АБДУЛЛАЕВ, «Norma» компанияси етакчи эксперти.

Прочитано: 397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика