Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Амалий бухгалтерия

Ҳудудни ободонлаштириш харажатлари ҳисоби

Бизнинг МЧЖ корхона ҳудудининг ичкарисидаги йўлларга (бинолар орасидаги) асфальт ётқазди. Ушбу харажатлар ободонлаштириш счётига киритилган.

Ушбу харажатлар қандай ҳисобга олинади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Корхона ичкарисидаги ҳудудларни асфальтлаш харажатлари ер майдонларини такомиллаштиришга оид харажатлар  ҳисобланади. Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ барча харажатлар 0850-«Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» счётида ҳисобга олинади.

Ободонлаштириш ишлари тугаганидан кейин капитал қўйилмалар суммаси асосий воситалар таркибига киритилади ва бундан кейинги ҳисоб 0111-«Ерни ободонлаштириш» счётида юритилади.

Ободонлаштириш қиймати амортизация орқали давр харажатларига киритилади. Жамланган амортизация суммаси 0211-«Ерни ободонлаштиришнинг эскириши» счётида ҳисобга олинади.

Фойда солиғини солиш мақсадларида амортизация суммаси СК 306-моддасига мувофиқ харажатларга киритилади.

 

Ерни ободонлаштириш мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 462 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика