50 ўринлик нодавлат мактабгача таълим муассасасининг янги хусусий биносининг қурилиши тугалланиб, фаолият юритиш учун тайёр бўлди.
У қандай солиқларни тўлаши назарда тутилган?
– Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга. Айланмадан олинадиган солиқ танланган бўлса, у 4%лик ставка бўйича тўланади (СК 462-м., 467-м.).
Корхонани рўйхатдан ўтказиш чоғида айланмадан олинадиган солиқни тўлаш танланмаган бўлса, у фойда солиғи ва ҚҚС тўлайди. Бунда таълим хизматларини кўрсатишдан олинган тушум 90%ни ташкил этса, у фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин (СК 59-м., 337-м.).
Таълим хизматларини кўрсатиш ҚҚС бўйича имтиёзли айланма ҳисобланади (тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирда), шу сабабли хизмат ҚҚСсиз кўрсатилади.
МТМ айланмадан олинадиган солиқни ёки фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашидан қатъи назар, корхона СКда белгиланган тартиб бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни, ижтимоий солиқ ва солиқ агенти сифатида ЖШДСни белгиланган тартибда тўлаши лозим.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.