Ходима 2020 йилнинг июль ойида 2 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича таътилга чиқди. Унга 434 000 сўм миқдорида нафақа тўланади. Бу нафақага ШЖБПҲга бадаллар ҳисобланадими?
- 2 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақа ходиманинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СК 377-м. 15-б.). Солиқ кодексида мазкур нафақанинг ЖШДСдан озод этилиши назарда тутилмаган.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади)нинг ЖШДС солинадиган суммасидан ҳисобланади, бунда ушбу сумма ҳисобланган ЖШДСдан тегишинча чегирилади (Низомнинг 3-б., АВ томонидан 06.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Ходимнинг бошқа даромадларига ЖШДС солинади, шу сабабли улар бўйича ШЖБПҲга бадаллар ҳам ҳисобланади («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-м.).
«Norma» МЧЖ эксперти.