Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 30 / Бухгалтерга тавсиялар

Узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар: ҳисоб-китобда акс эттириш

2020 йилдан бошлаб солиқ солиш мақсадида узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тенг маромда тан олиш принципини инобатга олган ҳолда аниқланади. II чоракда ишлар ҳажми қисқартирилган ёки тўхтатиб қўйилган бўлса, ушбу норма қандай қўлланилади? «Norma» компанияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди.

 

– Мазкур норма қуйидаги контрактларга тааллуқли:

  •  улар бўйича ишлар узоқ муддат давомида бажариладиган;
  •  контракт шартларида уларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган (СК 303-м. 1-қ.).

ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун СКда узоқ (1 ойдан ортиқ) муддатли шартномалар бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги кунида аниқлаш мажбурияти белгиланган (СК 242-м. 7-қ.).

Ушбу талабни ҳисобга олган ҳолда қилинган харажатларнинг контракт бўйича умумий харажатлар суммасидаги салмоғидан келиб чиқиб даромадни ҳар ойда аниқланг (СК 303-м. 2-қ.).

Бир ойдаги узоқ муддатли контракт бўйича даромад суммасини аниқлаш учун (СК 303-м.):

1) контракт бажарила бошлаганидан буён ҳақиқатда қилинган харажатларнинг уни бажариш учун умумий харажатлар суммасидаги салмоғини ҳисобланг;

2) қилинган харажатларнинг ҳисобланган салмоғини контракт бўйича умумий даромад суммасига (контракт нархига) кўпайтириш йўли билан ой охиридаги даромадни аниқланг;

3) ушбу контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадларни айиринг.

Бир ойдаги даромадни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

До = Хб / Хк х Дк – Диҳ, бунда:

До – ойлик даромад;

Хб – контракт бажарила бошлаганидан буён ҳақиқатда қилинган харажатлар;

Хк – контрактни бажариш учун қилинадиган харажатлар, жами;

Дк – контракт бўйича даромад;

Диҳ – контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадлар.

Контракт бўйича даромад – ҚҚС чегирилган ҳолда шартнома қиймати.

Контрактни бажариш учун қилинган харажатларни лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланг.

Бир ойдаги харажатларни аниқлаш учун 2010-счёт «Асосий ишлаб чиқариш» дебети бўйича ишлаб чиқариш таннархини шакллантиринг. Унга ёрдамчи (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш харажатларини (2510-счёт) киритинг.

Ишлар ҳажми қисқарганда харажатлар ҳам қисқаради. Демак, солиқ солиш мақсадида тан олиниши лозим бўлган даромадлар ҳам ўтган даврларга қараганда унча кўп бўлмайди. Бундай контрактлар бўйича ишлар тўхтатиб қўйилган бўлса, 2010-счёт дебетида улар бўйича харажатлар ҳам бўлмаслиги керак. Бу ҳолда узоқ муддатли контрактлар бўйича даромад тан олинмайди.

Узоқ муддатли контрактлар бўйича ишлар тўлиқ тўхтатиб қўйилган тақдирда олдини олиб бўлмайдиган умумишлаб чиқариш тусидаги харажатларни бошқа операцион харажатларга киритинг ва 9430-счёт бўйича акс эттиринг. Масалан,– ишлаб чиқариш қувватларининг амортизация ёки ижара харажатларини.

МИСОЛ. Узоқ муддатли контракт бўйича даромадни аниқлаш

Корхона 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2 300 млн сўмлик суммадаги узоқ муддатли контракт бўйича ишларни бажаради.

Ишларни бажариш муддати – 20 ой.

Смета бўйича умумий харажатлар суммаси – 1 600 млн сўм.

Контракт бажарилган I чоракда 2010-счёт дебети бўйича харажатлар 200 млн сўмни ташкил этган.

I чоракда контракт бўйича даромад (соф тушум) 250 млн сўмни ташкил этган (200 / 1 600 х (2 300 / 1,15).

ҚҚС 37,5 млн сўмга тенг (250 х 15%).

II чоракда контракт бўйича ишлар тўхтатиб қўйилган.

2010-счёт дебети бўйича акс эттириладиган ишлаб чиқариш харажатлари бўлмаган.

Корхона ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ 30 млн сўмлик суммадаги олдини олиб бўлмайдиган харажатларни бошқа операцион харажатларга киритиб, 9430-счёт дебети бўйича акс эттирган.

Корхона I ярим йиллик учун Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда (3-илова, АВ рўйхат рақами  3221, 24.02.2020 й.) I чоракдаги суммаларни такроран қайд этади:

    1-илованинг 021-сатрида  «Жами даромад» – реализация қилишдан даромад 250 млн сўм;

2-илованинг 020-сатрида  «Харажатлар» – реализация қилинган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархи                           200 млн сўм.

Корхона 2-илованинг 070-сатрида ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ бўлган II чоракдаги олдини олиб бўлмайдиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда I ярим йилликдаги бошқа харажатларни - 30 млн сўмни акс эттиради.

 

ШТРИХЛИ КОДЛАШГА ХАРАЖАТЛАРНИ ЧЕГИРСА БЎЛАДИМИ

 Бугунги кунда деярли ҳар қандай товар ўзининг штрихли кодига эга. Штрихли кодлашга харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? Ушбу саволга аниқ норматив жавоб мавжуд бўлмаганда қандай йўл тутиш кераклигини «Norma» эксперти Наталья МЕМЕТОВА айтиб берди.

- Ҳақиқатан штрихли кодлар ҳар жойда учрайди. Бу товарни идентификация қилиш учун қулай ихтиро, демак – сотиш ҳажмлари ҳисоби ва уларни назорат қилишнинг дастаги.

Штрихли код  махсус сканер ёрдамида ўқилади, товар ҳаракати тўғрисидаги ахборот корхонанинг ҳисобга доир маълумотлар базасига тушади, шунингдек касса чекида акс этади, бу харидорларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартиради.

Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, штрихли кодлашга харажатлар иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан мутлақо асосланган.

Шуниси қизиқки, маҳсулотга штрихли кодни тушириш учун корхона GS1 Uzbekistan уюшмасига киришига тўғри келади. Бу – ўзининг иштирокчиларининг аъзолик бадаллари ҳисобига фаолият юритадиган ва пуллик хизматлар кўрсатмайдиган ихтиёрий нотижорат ташкилоти.

Штрихли кодлар ҳар жойда учрашига қарамай, уюшмага мурожаат қилиш – ихтиёрий иш (Низомнинг 33-б., ВМнинг 6.07.2004 йилдаги 318-сон қарорига 1-илова). Корхонани ўз маҳсулотларига штрихли кодларни туширишга мажбур қиладиган қонуний нормалар мавжуд эмас.

Нотижорат ва халқаро ташкилотларга бадаллар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу қоидадан қуйидагилар истисно ҳисобланади, агар бадалларни тўлаш (СК 317-м. 29-б.):

  • қонун ҳужжатларида (шу жумладан – чет давлатлар қонун ҳужжатларида) назарда тутилган бўлса;
  • ва (ёки) корхона фаолиятини амалга оширишнинг шарти бўлса;
  • ёки бундай ташкилотлар томонидан корхона фаолияти учун зарур бўлган хизматлар тақдим этишнинг шарти бўлса.

Бир томондан, штрихли кодлаш аксарият корхоналар учун заруратга айланди. Ахир «зарурат» сўзининг маъноларидан бири – қандайдир иш учун жуда муҳим. Шунда бу – чегириладиган харажат, дейиш лозим.

Бошқа томондан, штрихли кодлаш қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан мажбурий ҳисобланмайди ва моҳиятан, усиз ҳам уддаласа бўлади. Бундай ёндашувда бу – чегирилмайдиган харажат. Тўғри, бугун штрихли кодсиз маҳсулотлар бозорда талабга эга бўлиши – катта масала...

СК 317-моддаси 29-бандини талқин қилишда ноаниқликларни олдини олиш мақсадида, «зарур бўлган» иборасини «мажбурий» сўзига алмаштириш таклиф қилинмоқда.

«Ўзстандарт» агентлигининг штрихли коднинг оригинал-макетини тайёрлаш ва бериш бўйича хизматлари шартнома асосида кўрсатилади. Лозим даражада расмийлаштирилган тақдирда ушбу хизматлар қиймати – бу чегириладиган харажат.

 

ҚҚС: ҲИСОБГА ОЛИШ СУММАЛАРИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ

 Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди. Ўтиш санасига келиб 2017–2019 йилларда харид қилинган товарларнинг қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинган эди. Бироқ солиқчилар ҳисобга олинган суммани қабул қилмай, 2019 йилда харид қилинган товарлар қийматидан келиб чиқиб унга тузатиш киритдилар. Улар тўғри иш қилдиларми? «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди.

 

– Ҳа, солиқчилар ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиб, тўғри қилганлар.

Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айлангани сабабли ушбу санага келиб балансда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м. 5-қ.).

ҚҚС тўлашга ўтиш санасига келиб ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун қуйидаги шартларга риоя этиш керак (СК 266-м. 1-қ.):

1) ТМЗ ва узоқ муддатли активлардан солиқ солинадиган реализация қилиш бўйича айланмада, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича айланмада фойдаланилиши;

2020 йилдан бошлаб реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиб, ушбу айланмада фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳам ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳисобга олиш учун ушбу айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади (СК 266-м. 2-қ.).

2) «кирувчи» ҚҚС етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда ажратиб кўрсатилиши;

3) етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши;

4) товарлар олиб кирилганда (импорт қилинганда) «божхона» ҚҚС бюджетга тўланиши.

ҚҚС тўлашга ўтиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қуйидагича аниқланг (СК 266-м. 6-қ.):

  • ТМЗ қолдиқлари бўйича – ўтиш санасидан олдинги сўнгги 12 ой давомида харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб. Бу солиқ суммаси сўнгги 12 ойда (яъни 2019 йилда) харид қилинган, ўтиш санасига келиб сизда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари қийматидан «чиқарилишини» англатади;
  • узоқ муддатли активлар бўйича – ўтиш санасига келиб уларнинг баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиқиб – тегишли солиқ суммасини ўз ичига оладиган қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан. Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби 2019 йилдан жорий этилгани боис фақат 2019 йил 1 январдан кейин харид қилинган узоқ муддатли активларни ҳисобга олинг.

ТМЗ ва узоқ муддатли активлар қийматини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига камайтираётганда етказиб берувчи ушбу ТМЗ ва узоқ муддатли активларни харид қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурада кўрсатган ҚҚС ставкасини инобатга олинг. Уларнинг қийматига 20%лик ставкада ҚҚС киритилган бўлса (2019 йил 1 октябргача харид қилинганда), уни ҳам 20%лик ставкада «чиқариш» керак.

МИСОЛ. 1.01.2020 йилдан бошлаб тўловчига айланган корхонада ҚҚСни ҳисобга олиш

Корхона 2019 йилда ЯСТ тўлаган, 2020 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айланган.

2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра корхона балансида қуйидагилар қайд этилган:

ҚҚС билан харид қилинган, 100 млн сўмлик суммадаги ТМЗ. Шундан:

сўнгги 12 ойда (2019 йил 1 январдан 31 декабргача) харид қилинган – 70 млн сўмлик, шу жумладан қуйидаги ставкадаги ҚҚС билан:

– 20%лик ставкада (2019 йил 1 октябргача) – 24 млн сўмлик;

– 15%лик ставкада – 46 млн сўмлик;

2017–2018 йилларда харид қилинган – 30 млн сўмлик;

ҚҚС билан харид қилинган асосий воситалар, қайта баҳолашни инобатга олмаганда қолдиқ қиймати – 200 млн сўм. Шундан 2019 йилда харид қилинган АВнинг қолдиқ қиймати 15%лик ҚҚСни инобатга олган ҳолда 69 млн сўмни ташкил этади.

2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра корхона 19 млн сўм миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли, шу жумладан:

ТМЗ қолдиқлари бўйича – 10 млн сўм (24 / 120 х 20 + 46 / 115 х 15);

асосий воситалар бўйича – 9 млн сўм (69 / 115 х 15).

 

СОЛИҚ БЎЙИЧА ОРТИҚЧА ТЎЛОВНИ НИМА ҚИЛИШ МУМКИН

Ҳажмлар қисқарганлиги туфайли II чоракда корхонада I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди.

Кимларда ортиқча тўлов юзага келиши мумкин

1. Энг аввало, ортиқча тўлов бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналарда ҳосил бўлиши мумкин. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради:

  • жами даромади 2019 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар;
  • 5 млрд сўм ҳажмга етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.

Агар II чоракда корхона харажатлар қилган бўлса, бироқ етарли даромадларга эга бўлмаган бўлса ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Натижада II чоракда I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирган зарар шаклланди. Жами I ярим йиллик якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда камроқ бўлади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди.

МИСОЛ. I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғининг камайиши

I ярим йиллик учун корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

 

Кўрсаткич

I чорак,

минг сўм

II чорак,

минг сўм

I ярим йиллик

минг сўм

 

Жами даромад

1 000 000

300 000

1 300 000

 

Чегириладиган харажатлар

(800 000)

(380 000)

(1 180 000)

 

Солиқ солинадиган фойда (зарар)

200 000

(80 000)

120 000

 

Фойда солиғи (ставка – 15%)

30 000

-

18 000

 

 

 

Жадвалда кўрганимиздек, I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов II чоракда даромад қисқариши ҳисобига 12 000 минг сўмни (30 000 – 18 000) ташкил этди.

2. Шунингдек, ортиқча тўлов маълумотнома тақдим этмасдан, яъни СКда белгиланган тартибда бўнак тўловлари тўлайдиган корхоналарда ҳам ҳосил бўлиши мумкин (СК 340-м.).

Бу ҳолда II чоракда корхоналар жорий тўловларни I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб тўлашган.  II чоракда солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда қисқарган тақдирда ортиқча тўлов ҳосил бўлади.

МИСОЛ. Бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов

2019 йил учун корхонанинг жами даромади 5 млрд сўмдан ошди. Шу боис корхона 2020 йилда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди. 2020 йилнинг II чорагида у бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим этмади ва уларни ҳар ойда – I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1/3 бўйича тўлади.

I ярим йиллик учун фойда солиғи қуйидаги миқдорда ҳисобланган ва тўланган:

 

Давр

Операция

Тўлов

Ҳисоблаш

2020 йил I чорак

I  чорак учун фойда солиғи ҳисобланди ва тўланди

240 000

240 000

Апрель

Бўнак тўлови

80 000 (240 000 / 3)

 

Май

Бўнак тўлови

80 000

 

Июнь

Бўнак тўлови

80 000

 

II чорак

II чорак учун фойда солиғи ҳисобланди

 

60 000

Жами I ярим йиллик

480 000

300 000

 

Жадвалдан кўринадики, бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов 180 000 минг сўмни (480 000 – 300 000) ташкил этди.

3. Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотларни уларда оширилган солиқ солинадиган фойда ва солиқни акс эттирган ҳолда тақдим этган корхоналарда ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин.

Ортиқча тўлов билан қандай йўл тутиш мумкин

1-вариант. Келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш

Ортиқча тўланган солиқ суммаси корхонада солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда худди шу солиқ бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин. Бу айниқса бўнак тўловлари тўловчилари учун долзарб, сабаби 23 июлдан кечиктирмай навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш зарур.

Ортиқча тўланган солиқ фойда солиғи бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олингандан кейин ортиқча тўлов қолдиғи қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши мумкин (СК 103-м. 2-қ.):

1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

Агар сиз ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳақда ариза беринг. Солиқ органи ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади (СК 104-м. 3-қ.).

МИСОЛ. Ортиқча тўловни бўлғуси бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш

I ярим йиллик якунлари бўйича корхонада фойда солиғи бўйича 150 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўлов ҳосил бўлди. Ортиқча тўлов суммасини III чорак бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш учун қолдиришга қарор қилинди.

III чоракда корхона 300 000 минг сўм миқдорида (ҳар ойда 100 000 минг сўмдан) бўнак тўловлари (маълумотнома бўйича ёки II чорак маълумотларидан келиб чиқиб) тўлаши керак.

Мазкур вазиятда корхона:

  •  июль ойида бўнак тўламайди;
  •  23 августдан кечиктирмай фақат 50 000 минг сўм тўлайди;
  •  23 сентябрдан кечиктирмай 100 000 минг сўм миқдорида бўнакнинг тўлиқ суммасини тўлайди.

Cизда пеня, жарималар ёки бошқа солиқлар бўйича қарз мавжуд бўлса, солиқ органлари мустақил равишда ортиқча тўланган солиқ суммасини уларни қоплаш ҳисобига ҳисобга олишлари мумкин.

2-вариант. Ортиқча тўловни қайтариш

Сиз ортиқча тўлов суммасини корхонанинг ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман қайтаришга ҳақлисиз (СК 103-м. 3-қ.). Бу бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналар учун мақсадга мувофиқдир, сабаби фойда солиғи бўйича кейинги тўлов фақат октябрь ойида – 9 ой якунлари бўйича солиқ ҳисоблаш чоғида бўлади.

Cиз ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилган бўлсангиз, солиқ органига тегишли ариза тақдим этинг. Солиқ органи қайтариш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади. Қайтариш ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади (СК 104-м. 4-қ.). Бунда сизда пеня, жарималар ва бошқа солиқлар бўйича қарз бўлмаслиги керак.

Солиқ органининг тегишли суммани қайтариш тўғрисидаги қарори асосида расмийлаштирилган ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришга доир топшириқнома солиқ органи томонидан солиқ тўловчига қайтариб беришни амалга ошириш учун ғазначиликка юборилади (СК 104-м. 7-қ.).

Агар ортиқча тўлов суммаси белгиланган муддат (15 кун)  бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун корхонага - қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб фоизлар ҳисобланади.

Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинса, солиқ органи бу ҳақда солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт (СК 104-м. 8-қ.).

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади  (СК 5-м. 7, 8-қисмлар).

МИСОЛ. Ортиқча тўланган солиқни қайтариш

I ярим йиллик учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этиш натижалари бўйича корхонада 100 000 минг сўм миқдорида солиқ бўйича ортиқча тўлов мавжуд.

Корхона бўнак тўловлари тўламайди ва ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилди.

21 июль куни 100 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўланган солиқни корхона ҳисобварағига қайтариш тўғрисида ариза берилди.

Солиқ органи 10 иш куни мобайнида, яъни 3 августдан кечиктирмай қарор қабул қилиши керак. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ортиқча тўлов суммаси корхонанинг ҳисобварағига 10 августдан кечиктирмай қайтарилиши керак.

 

ФОЙДА СОЛИҒИ: III ЧОРАК УЧУН БЎНАК ТЎЛОВЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

Хўжалик фаолияти қисқарган шароитда фойда солиғини тўловчиларга бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида эмас, балки бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш орқали кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тўлаш ҳуқуқи берилди  (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси). 

«Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномаларни кимлар тақдим этиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.

 

Бўнак тўловларини кимлар тўлайди

Эслатиб ўтамиз, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини қуйидаги солиқ тўловчилар тўлайди:

1) 2019 йилдаги жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар тўловларни ҳисобот чораги ҳар бир ойининг 23-кунидан кечиктирмай тўлайди  (СК 340-м. 2-қ.).

Солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси 2020 йил мобайнида жами даромад ҳажмлари камайган тақдирда ҳам уларни тўлайди. 

2020 йил якунларига кўра бундай солиқ тўловчининг жами даромади 5 млрд сўмдан ошмаса, у 2021 йилдан бошлаб бўнак тўловларини тўламасликка ҳақли бўлади.

2) 2020 йил мобайнида жами даромади 5 млрд сўмдан ошган корхоналар уларни бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди. Ушбу қоида янгидан ташкил этилган корхоналарга ҳам тааллуқли.

Бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади (СК 340-м. 8, 11-қисмлар).

 Қуйидагилар жами йиллик даромад миқдоридан қатъи назар, бўнак тўловларини тўламайдилар:

бюджет ташкилотлари;

ННТ, истеъмол кооперативлари бундан мустасно (СК 339-м. 6-қ., 340-м. 12-қ.).  

ВАЗИЯТ. 2019 йилда ташкил этилган корхона учун бўнак тўловлари

Корхона 2019 йил 1 июлда ташкил этилган. 1.07.2019 йилдан 30.06.2020 йилгача бўлган даврдаги жами даромади 5 млрд сўмдан ошган. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашга ўтиши керакми?

Бу саволга жавоб бериш учун қуйидаги даврлардаги жами даромад кўрсаткичларини алоҳида кетма-кетликда кўриб чиқиш лозим:

  • 1.07.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача;
  • 1.01.2020 йилдан 31.03.2020 йилгача;
  • 1.01.2020 йилдан 30.06.2020 йилгача.

1.07.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача бўлган даврда корхонанинг жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, корхона 2020 йил I чорагида бўнак тўловларини тўламаслиги керак.

1.01.2020 йилдан 31.03.2020 йилгача бўлган даврда жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, 2020 йил II чорагида ҳам бўнак тўловларини тўламаслиги керак. Ушбу даврдаги даромади 5 млрд сўмдан ошган бўлса, 2020 йил II чорагидан бўнак тўловларини тўлай бошлаши керак.

Ниҳоят, 1.01.2020 йилдан 30.06.2020 йилгача бўлган даврдаги корхонанинг жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, 2020 йил III чорагида бўнак тўловларини тўламаслиги керак. Даромади ошган бўлса, 2020 йил III чорагидан тўлай бошлаши керак.

Маълумотнома қачон тақдим этилади

Қўллаб-қувватлаш чораси сифатида фойда солиғини тўловчилар уни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлдилар (ПФ-5978- Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси, МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сонли хатининг 5-б.).

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш учун маълумотномаларни тақдим этиш сизнинг мажбуриятингиз эмас, балки ҳуқуқингиз ҳисобланади.

Сизга тақдим этилган бўнак тўловлари суммасини пасайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилманг. Солиқ органлари тақдим этиладиган фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномаларга тузатиш киритиш ваколатига эга (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси).

Маълумотномани белгиланган муддатларда тақдим этмаган бўлсангиз, у ҳолда бўнак тўловларини СКда белгиланган тартибда, аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб тўлашингиз керак бўлади.

Солиқ солинадиган фойда камайганда

Келгуси чоракда аввалги чорак билан солиштирганда солиқ солинадиган фойда камайишини кутаётган бўлсангиз, у ҳолда бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани IIIчорак учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тақдим этишингиз мақсадга мувофиқ. Бу ҳолда бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаблар бекор қилинади.

Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади (МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сонли хатининг 5-б.):

  • III чорак учун – 2020 йилнинг 20 июлидан кечиктирмай;
  • IV чорак учун – 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай.

МИСОЛ. Янгидан ташкил этилган корхонанинг бўнак тўловларини тўлаши

Корхона 2020 йил январда рўйхатдан ўтказилган. I чоракдаги жами даромади 4,8 млрд сўмни, 4 ойда (январь–апрель) эса 5,1 млрд сўмни ташкил этган.

II чоракда даромади 5 млрд сўмдан ошгани сабабли корхона III чоракдан бўнак тўловларини тўлай бошлайди. Яъни дастлабки бўнак тўлови 23 июлдан кечиктирмай амалга оширилади.

Кейинги чоракда аввалги чорак билан солиштирганда солиқ солинадиган фойданинг камайиши тахмин қилинаётган бўлса, корхона III ва (ёки) IV чораклар учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Солиқ солинадиган фойда ошган тақдирда

III чоракда кутилаётган солиқ солинадиган фойда II чоракдаги ҳақиқий фойдадан ортиқ бўлса, III чорак учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаслигингиз мумкин. Ушбу қоида 2020 йил IV чорагига ҳам татбиқ этилади.

Бу ҳолда бўнак тўловларини II чоракдаги ҳақиқий фойдадан келиб чиқиб тўлайсиз. III чорак якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммаси билан тўланган бўнак тўловлари ўртасидаги фарқни 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай бюджетга тўлаш лозим.

2020 йил II чорагида умуман фойда олинмаган бўлса, III чорак учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаган бўлсангиз, II чорак кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда III чоракдаги бўнак тўловларингиз нолга тенг бўлади.

МИСОЛ. Корхона бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмасликка қарор қилди

Ишлаб чиқариш корхонасининг 2019 йилдаги жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошган, 2020 йилда корхона фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди.

2020 йил II чораги учун тақдим этилган солиқ ҳисоботига кўра фойда солиғи суммаси 135 млн сўмни ташкил этган.

Бўнак тўловларини СК бўйича тўлаш тартибига мувофиқ корхона III чоракда ҳар ой 45 млн сўм (135 / 3) миқдорида бўнак тўловларини тўлаши керак.

Корхона 2020 йил III чорагида даромадлари ошишини кутмоқда. 2020 йил III чорагида солиқ солинадиган фойда 1 200 млн сўмни, фойда солиғи 180 млн сўмни (1 200 х 15 %) ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Корхона III чорак учун тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этса, у ҳолда ҳар ой 60 млн сўм (180 / 3) миқдорида бўнак тўловларини тўлайди.

 

Давр

II чорак учун ҳисобланган

солиқ суммасидан келиб

чиқилганда бўнак тўловлари, млн сўмда

Маълумотнома бўйича бўнак

тўловлари, млн сўмда

Июль

45

60

Август

45

60

Сентябрь

45

60

Чорак учун жами

135

180

 

 

Жадвалдан кўринганидек, корхона III чоракда II чоракдаги солиқ суммасидан келиб чиқиб бўнак тўловларини тўлагани фойдалироқ, бу 45 млн сўм (180 – 135) миқдоридаги маблағларни вақтинча бошқа мақсадларга йўналтириш имконини беради.

Корхона солиқ ҳисоботини 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай тақдим этиб, фойда солиғининг узил-кесил суммасини январь–сентябрь ойларининг якунига қараб аниқлайди.

 

Ҳисобот бўйича солиқ суммаси тўланган бўнак тўловларидан ортиқ бўлса, корхона шу муддат ичида фарқни қўшимча равишда тўлайди.

 

2020 йилдан бошлаб солиқ солиш мақсадида узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадлар ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тенг маромда тан олиш принципини инобатга олган ҳолда аниқланади. II чоракда ишлар ҳажми қисқартирилган ёки тўхтатиб қўйилган бўлса, ушбу норма қандай қўлланилади? «Norma» компанияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди.

 

– Мазкур норма қуйидаги контрактларга тааллуқли:

l улар бўйича ишлар узоқ муддат давомида бажариладиган;

l контракт шартларида уларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган (СК 303-м. 1-қ.).

ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун СКда узоқ (1 ойдан ортиқ) муддатли шартномалар бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги кунида аниқлаш мажбурияти белгиланган (СК 242-м. 7-қ.).

Ушбу талабни ҳисобга олган ҳолда қилинган харажатларнинг контракт бўйича умумий харажатлар суммасидаги салмоғидан келиб чиқиб даромадни ҳар ойда аниқланг (СК 303-м. 2-қ.).

Бир ойдаги узоқ муддатли контракт бўйича даромад суммасини аниқлаш учун (СК 303-м.):

1) контракт бажарила бошлаганидан буён ҳақиқатда қилинган харажатларнинг уни бажариш учун умумий харажатлар суммасидаги салмоғини ҳисобланг;

2) қилинган харажатларнинг ҳисобланган салмоғини контракт бўйича умумий даромад суммасига (контракт нархига) кўпайтириш йўли билан ой охиридаги даромадни аниқланг;

3) ушбу контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадларни айиринг.

Бир ойдаги даромадни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

До = Хб / Хк х Дк – Диҳ, бунда:

До – ойлик даромад;

Хб – контракт бажарила бошлаганидан буён ҳақиқатда қилинган харажатлар;

Хк – контрактни бажариш учун қилинадиган харажатлар, жами;

Дк – контракт бўйича даромад;

Диҳ – контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадлар.

Контракт бўйича даромад – ҚҚС чегирилган ҳолда шартнома қиймати.

Контрактни бажариш учун қилинган харажатларни лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланг.

Бир ойдаги харажатларни аниқлаш учун 2010-счёт «Асосий ишлаб чиқариш» дебети бўйича ишлаб чиқариш таннархини шакллантиринг. Унга ёрдамчи (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш харажатларини (2510-счёт) киритинг.

Ишлар ҳажми қисқарганда харажатлар ҳам қисқаради. Демак, солиқ солиш мақсадида тан олиниши лозим бўлган даромадлар ҳам ўтган даврларга қараганда унча кўп бўлмайди. Бундай контрактлар бўйича ишлар тўхтатиб қўйилган бўлса, 2010-счёт дебетида улар бўйича харажатлар ҳам бўлмаслиги керак. Бу ҳолда узоқ муддатли контрактлар бўйича даромад тан олинмайди.

Узоқ муддатли контрактлар бўйича ишлар тўлиқ тўхтатиб қўйилган тақдирда олдини олиб бўлмайдиган умумишлаб чиқариш тусидаги харажатларни бошқа операцион харажатларга киритинг ва 9430-счёт бўйича акс эттиринг. Масалан,– ишлаб чиқариш қувватларининг амортизация ёки ижара харажатларини.

МИСОЛ. Узоқ муддатли контракт бўйича даромадни аниқлаш

Корхона 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2 300 млн сўмлик суммадаги узоқ муддатли контракт бўйича ишларни бажаради.

Ишларни бажариш муддати – 20 ой.

Смета бўйича умумий харажатлар суммаси – 1 600 млн сўм.

Контракт бажарилган I чоракда 2010-счёт дебети бўйича харажатлар 200 млн сўмни ташкил этган.

I чоракда контракт бўйича даромад (соф тушум) 250 млн сўмни ташкил этган (200 / 1 600 х (2 300 / 1,15).

ҚҚС 37,5 млн сўмга тенг (250 х 15%).

II чоракда контракт бўйича ишлар тўхтатиб қўйилган.

2010-счёт дебети бўйича акс эттириладиган ишлаб чиқариш харажатлари бўлмаган.

Корхона ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ 30 млн сўмлик суммадаги олдини олиб бўлмайдиган харажатларни бошқа операцион харажатларга киритиб, 9430-счёт дебети бўйича акс эттирган.

Корхона I ярим йиллик учун Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда (3-илова, АВ рўйхат рақами  3221, 24.02.2020 й.) I чоракдаги суммаларни такроран қайд этади:

1-илованинг 021-сатрида  «Жами даромад» – реализация қилишдан даромад 250 млн сўм;

2-илованинг 020-сатрида  «Харажатлар» – реализация қилинган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархи                           200 млн сўм.

Корхона 2-илованинг 070-сатрида ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ бўлган II чоракдаги олдини олиб бўлмайдиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда I ярим йилликдаги бошқа харажатларни - 30 млн сўмни акс эттиради.

 

ШТРИХЛИ КОДЛАШГА ХАРАЖАТЛАРНИ ЧЕГИРСА БЎЛАДИМИ

 Бугунги кунда деярли ҳар қандай товар ўзининг штрихли кодига эга. Штрихли кодлашга харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? Ушбу саволга аниқ норматив жавоб мавжуд бўлмаганда қандай йўл тутиш кераклигини «Norma» эксперти Наталья МЕМЕТОВА айтиб берди.

- Ҳақиқатан штрихли кодлар ҳар жойда учрайди. Бу товарни идентификация қилиш учун қулай ихтиро, демак – сотиш ҳажмлари ҳисоби ва уларни назорат қилишнинг дастаги.

Штрихли код  махсус сканер ёрдамида ўқилади, товар ҳаракати тўғрисидаги ахборот корхонанинг ҳисобга доир маълумотлар базасига тушади, шунингдек касса чекида акс этади, бу харидорларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартиради.

Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, штрихли кодлашга харажатлар иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан мутлақо асосланган.

Шуниси қизиқки, маҳсулотга штрихли кодни тушириш учун корхона GS1 Uzbekistan уюшмасига киришига тўғри келади. Бу – ўзининг иштирокчиларининг аъзолик бадаллари ҳисобига фаолият юритадиган ва пуллик хизматлар кўрсатмайдиган ихтиёрий нотижорат ташкилоти.

Штрихли кодлар ҳар жойда учрашига қарамай, уюшмага мурожаат қилиш – ихтиёрий иш (Низомнинг 33-б., ВМнинг 6.07.2004 йилдаги 318-сон қарорига 1-илова). Корхонани ўз маҳсулотларига штрихли кодларни туширишга мажбур қиладиган қонуний нормалар мавжуд эмас.

Нотижорат ва халқаро ташкилотларга бадаллар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу қоидадан қуйидагилар истисно ҳисобланади, агар бадалларни тўлаш (СК 317-м. 29-б.):

l қонун ҳужжатларида (шу жумладан – чет давлатлар қонун ҳужжатларида) назарда тутилган бўлса;

l ва (ёки) корхона фаолиятини амалга оширишнинг шарти бўлса;

l ёки бундай ташкилотлар томонидан корхона фаолияти учун зарур бўлган хизматлар тақдим этишнинг шарти бўлса.

Бир томондан, штрихли кодлаш аксарият корхоналар учун заруратга айланди. Ахир «зарурат» сўзининг маъноларидан бири – қандайдир иш учун жуда муҳим. Шунда бу – чегириладиган харажат, дейиш лозим.

Бошқа томондан, штрихли кодлаш қонун ҳужжатлари нуқтаи назаридан мажбурий ҳисобланмайди ва моҳиятан, усиз ҳам уддаласа бўлади. Бундай ёндашувда бу – чегирилмайдиган харажат. Тўғри, бугун штрихли кодсиз маҳсулотлар бозорда талабга эга бўлиши – катта масала...

СК 317-моддаси 29-бандини талқин қилишда ноаниқликларни олдини олиш мақсадида, «зарур бўлган» иборасини «мажбурий» сўзига алмаштириш таклиф қилинмоқда.

«Ўзстандарт» агентлигининг штрихли коднинг оригинал-макетини тайёрлаш ва бериш бўйича хизматлари шартнома асосида кўрсатилади. Лозим даражада расмийлаштирилган тақдирда ушбу хизматлар қиймати – бу чегириладиган харажат.

 

ҚҚС: ҲИСОБГА ОЛИШ СУММАЛАРИГА

ТУЗАТИШ КИРИТИШ

 Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди. Ўтиш санасига келиб 2017–2019 йилларда харид қилинган товарларнинг қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинган эди. Бироқ солиқчилар ҳисобга олинган суммани қабул қилмай, 2019 йилда харид қилинган товарлар қийматидан келиб чиқиб унга тузатиш киритдилар. Улар тўғри иш қилдиларми? «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди.

 

– Ҳа, солиқчилар ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиб, тўғри қилганлар.

Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айлангани сабабли ушбу санага келиб балансда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м. 5-қ.).

ҚҚС тўлашга ўтиш санасига келиб ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун қуйидаги шартларга риоя этиш керак (СК 266-м. 1-қ.):

1) ТМЗ ва узоқ муддатли активлардан солиқ солинадиган реализация қилиш бўйича айланмада, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича айланмада фойдаланилиши;

2020 йилдан бошлаб реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиб, ушбу айланмада фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳам ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳисобга олиш учун ушбу айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади (СК 266-м. 2-қ.).

2) «кирувчи» ҚҚС етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда ажратиб кўрсатилиши;

3) етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши;

4) товарлар олиб кирилганда (импорт қилинганда) «божхона» ҚҚС бюджетга тўланиши.

ҚҚС тўлашга ўтиш чоғида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қуйидагича аниқланг (СК 266-м. 6-қ.):

l ТМЗ қолдиқлари бўйича – ўтиш санасидан олдинги сўнгги 12 ой давомида харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб. Бу солиқ суммаси сўнгги 12 ойда (яъни 2019 йилда) харид қилинган, ўтиш санасига келиб сизда мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқлари қийматидан «чиқарилишини» англатади;

l узоқ муддатли активлар бўйича – ўтиш санасига келиб уларнинг баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиқиб – тегишли солиқ суммасини ўз ичига оладиган қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан. Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби 2019 йилдан жорий этилгани боис фақат 2019 йил 1 январдан кейин харид қилинган узоқ муддатли активларни ҳисобга олинг.

ТМЗ ва узоқ муддатли активлар қийматини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига камайтираётганда етказиб берувчи ушбу ТМЗ ва узоқ муддатли активларни харид қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурада кўрсатган ҚҚС ставкасини инобатга олинг. Уларнинг қийматига 20%лик ставкада ҚҚС киритилган бўлса (2019 йил 1 октябргача харид қилинганда), уни ҳам 20%лик ставкада «чиқариш» керак.

МИСОЛ. 1.01.2020 йилдан бошлаб тўловчига айланган корхонада ҚҚСни ҳисобга олиш

Корхона 2019 йилда ЯСТ тўлаган, 2020 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчисига айланган.

2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра корхона балансида қуйидагилар қайд этилган:

ҚҚС билан харид қилинган, 100 млн сўмлик суммадаги ТМЗ. Шундан:

сўнгги 12 ойда (2019 йил 1 январдан 31 декабргача) харид қилинган – 70 млн сўмлик, шу жумладан қуйидаги ставкадаги ҚҚС билан:

– 20%лик ставкада (2019 йил 1 октябргача) – 24 млн сўмлик;

– 15%лик ставкада – 46 млн сўмлик;

2017–2018 йилларда харид қилинган – 30 млн сўмлик;

ҚҚС билан харид қилинган асосий воситалар, қайта баҳолашни инобатга олмаганда қолдиқ қиймати – 200 млн сўм. Шундан 2019 йилда харид қилинган АВнинг қолдиқ қиймати 15%лик ҚҚСни инобатга олган ҳолда 69 млн сўмни ташкил этади.

2020 йил 1 январдаги ҳолатга кўра корхона 19 млн сўм миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли, шу жумладан:

ТМЗ қолдиқлари бўйича – 10 млн сўм (24 / 120 х 20 + 46 / 115 х 15);

асосий воситалар бўйича – 9 млн сўм (69 / 115 х 15).

 

СОЛИҚ БЎЙИЧА ОРТИҚЧА ТЎЛОВНИ

НИМА ҚИЛИШ МУМКИН

Ҳажмлар қисқарганлиги туфайли II чоракда корхонада I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди.

Кимларда ортиқча тўлов юзага келиши мумкин

1. Энг аввало, ортиқча тўлов бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналарда ҳосил бўлиши мумкин. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради:

l жами даромади 2019 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар;

l 5 млрд сўм ҳажмга етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.

Агар II чоракда корхона харажатлар қилган бўлса, бироқ етарли даромадларга эга бўлмаган бўлса ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Натижада II чоракда I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирган зарар шаклланди. Жами I ярим йиллик якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда камроқ бўлади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди.

МИСОЛ. I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғининг камайиши

I ярим йиллик учун корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

 

Кўрсаткич

I чорак,

минг сўм

II чорак,

минг сўм

I ярим йиллик

минг сўм

 

Жами даромад

1 000 000

300 000

1 300 000

 

Чегириладиган харажатлар

(800 000)

(380 000)

(1 180 000)

 

Солиқ солинадиган фойда (зарар)

200 000

(80 000)

120 000

 

Фойда солиғи (ставка – 15%)

30 000

-

18 000

 

 

 

Жадвалда кўрганимиздек, I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов II чоракда даромад қисқариши ҳисобига 12 000 минг сўмни (30 000 – 18 000) ташкил этди.

2. Шунингдек, ортиқча тўлов маълумотнома тақдим этмасдан, яъни СКда белгиланган тартибда бўнак тўловлари тўлайдиган корхоналарда ҳам ҳосил бўлиши мумкин (СК 340-м.).

Бу ҳолда II чоракда корхоналар жорий тўловларни I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб тўлашган.  II чоракда солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда қисқарган тақдирда ортиқча тўлов ҳосил бўлади.

МИСОЛ. Бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов

2019 йил учун корхонанинг жами даромади 5 млрд сўмдан ошди. Шу боис корхона 2020 йилда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди. 2020 йилнинг II чорагида у бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим этмади ва уларни ҳар ойда – I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1/3 бўйича тўлади.

I ярим йиллик учун фойда солиғи қуйидаги миқдорда ҳисобланган ва тўланган:

 

Давр

Операция

Тўлов

Ҳисоблаш

 

2020 йил I чорак

I  чорак учун фойда солиғи ҳисобланди ва тўланди

240 000

240 000

 

Апрель

Бўнак тўлови

80 000 (240 000 / 3)

 

 

Май

Бўнак тўлови

80 000

 

 

Июнь

Бўнак тўлови

80 000

 

 

II чорак

II чорак учун фойда солиғи ҳисобланди

 

60 000

 

Жами I ярим йиллик

480 000

300 000

 

 

 

 

Жадвалдан кўринадики, бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов 180 000 минг сўмни (480 000 – 300 000) ташкил этди.

3. Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотларни уларда оширилган солиқ солинадиган фойда ва солиқни акс эттирган ҳолда тақдим этган корхоналарда ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин.

Ортиқча тўлов билан қандай йўл тутиш мумкин

1-вариант. Келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш

Ортиқча тўланган солиқ суммаси корхонада солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда худди шу солиқ бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин. Бу айниқса бўнак тўловлари тўловчилари учун долзарб, сабаби 23 июлдан кечиктирмай навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш зарур.

Ортиқча тўланган солиқ фойда солиғи бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олингандан кейин ортиқча тўлов қолдиғи қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши мумкин (СК 103-м. 2-қ.):

1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

Агар сиз ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳақда ариза беринг. Солиқ органи ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади (СК 104-м. 3-қ.).

МИСОЛ. Ортиқча тўловни бўлғуси бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш

I ярим йиллик якунлари бўйича корхонада фойда солиғи бўйича 150 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўлов ҳосил бўлди. Ортиқча тўлов суммасини III чорак бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш учун қолдиришга қарор қилинди.

III чоракда корхона 300 000 минг сўм миқдорида (ҳар ойда 100 000 минг сўмдан) бўнак тўловлари (маълумотнома бўйича ёки II чорак маълумотларидан келиб чиқиб) тўлаши керак.

Мазкур вазиятда корхона:

l июль ойида бўнак тўламайди;

l 23 августдан кечиктирмай фақат 50 000 минг сўм тўлайди;

l 23 сентябрдан кечиктирмай 100 000 минг сўм миқдорида бўнакнинг тўлиқ суммасини тўлайди.

Cизда пеня, жарималар ёки бошқа солиқлар бўйича қарз мавжуд бўлса, солиқ органлари мустақил равишда ортиқча тўланган солиқ суммасини уларни қоплаш ҳисобига ҳисобга олишлари мумкин.

2-вариант. Ортиқча тўловни қайтариш

Сиз ортиқча тўлов суммасини корхонанинг ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман қайтаришга ҳақлисиз (СК 103-м. 3-қ.). Бу бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналар учун мақсадга мувофиқдир, сабаби фойда солиғи бўйича кейинги тўлов фақат октябрь ойида – 9 ой якунлари бўйича солиқ ҳисоблаш чоғида бўлади.

Cиз ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилган бўлсангиз, солиқ органига тегишли ариза тақдим этинг. Солиқ органи қайтариш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади. Қайтариш ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади (СК 104-м. 4-қ.). Бунда сизда пеня, жарималар ва бошқа солиқлар бўйича қарз бўлмаслиги керак.

Солиқ органининг тегишли суммани қайтариш тўғрисидаги қарори асосида расмийлаштирилган ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришга доир топшириқнома солиқ органи томонидан солиқ тўловчига қайтариб беришни амалга ошириш учун ғазначиликка юборилади (СК 104-м. 7-қ.).

Агар ортиқча тўлов суммаси белгиланган муддат (15 кун)  бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун корхонага - қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб фоизлар ҳисобланади.

Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинса, солиқ органи бу ҳақда солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт (СК 104-м. 8-қ.).

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади  (СК 5-м. 7, 8-қисмлар).

МИСОЛ. Ортиқча тўланган солиқни қайтариш

I ярим йиллик учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этиш натижалари бўйича корхонада 100 000 минг сўм миқдорида солиқ бўйича ортиқча тўлов мавжуд.

Корхона бўнак тўловлари тўламайди ва ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилди.

21 июль куни 100 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўланган солиқни корхона ҳисобварағига қайтариш тўғрисида ариза берилди.

Солиқ органи 10 иш куни мобайнида, яъни 3 августдан кечиктирмай қарор қабул қилиши керак. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ортиқча тўлов суммаси корхонанинг ҳисобварағига 10 августдан кечиктирмай қайтарилиши керак.

 

ФОЙДА СОЛИўИ: III ЧОРАК УЧУН БЎНАК ТЎЛОВЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

Хўжалик фаолияти қисқарган шароитда фойда солиғини тўловчиларга бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида эмас, балки бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш орқали кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тўлаш ҳуқуқи берилди  (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси). 

«Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномаларни кимлар тақдим этиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.

 

Бўнак тўловларини кимлар тўлайди

Эслатиб ўтамиз, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини қуйидаги солиқ тўловчилар тўлайди:

1) 2019 йилдаги жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар тўловларни ҳисобот чораги ҳар бир ойининг 23-кунидан кечиктирмай тўлайди  (СК 340-м. 2-қ.).

Солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси 2020 йил мобайнида жами даромад ҳажмлари камайган тақдирда ҳам уларни тўлайди. 

2020 йил якунларига кўра бундай солиқ тўловчининг жами даромади 5 млрд сўмдан ошмаса, у 2021 йилдан бошлаб бўнак тўловларини тўламасликка ҳақли бўлади.

2) 2020 йил мобайнида жами даромади 5 млрд сўмдан ошган корхоналар уларни бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди. Ушбу қоида янгидан ташкил этилган корхоналарга ҳам тааллуқли.

Бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади (СК 340-м. 8, 11-қисмлар).

 Қуйидагилар жами йиллик даромад миқдоридан қатъи назар, бўнак тўловларини тўламайдилар:

бюджет ташкилотлари;

ННТ, истеъмол кооперативлари бундан мустасно (СК 339-м. 6-қ., 340-м. 12-қ.).  

ВАЗИЯТ. 2019 йилда ташкил этилган корхона учун бўнак тўловлари

Корхона 2019 йил 1 июлда ташкил этилган. 1.07.2019 йилдан 30.06.2020 йилгача бўлган даврдаги жами даромади 5 млрд сўмдан ошган. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашга ўтиши керакми?

Бу саволга жавоб бериш учун қуйидаги даврлардаги жами даромад кўрсаткичларини алоҳида кетма-кетликда кўриб чиқиш лозим:

l 1.07.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача;

l 1.01.2020 йилдан 31.03.2020 йилгача;

l 1.01.2020 йилдан 30.06.2020 йилгача.

1.07.2019 йилдан 31.12.2019 йилгача бўлган даврда корхонанинг жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, корхона 2020 йил I чорагида бўнак тўловларини тўламаслиги керак.

1.01.2020 йилдан 31.03.2020 йилгача бўлган даврда жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, 2020 йил II чорагида ҳам бўнак тўловларини тўламаслиги керак. Ушбу даврдаги даромади 5 млрд сўмдан ошган бўлса, 2020 йил II чорагидан бўнак тўловларини тўлай бошлаши керак.

Ниҳоят, 1.01.2020 йилдан 30.06.2020 йилгача бўлган даврдаги корхонанинг жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмаган бўлса, 2020 йил III чорагида бўнак тўловларини тўламаслиги керак. Даромади ошган бўлса, 2020 йил III чорагидан тўлай бошлаши керак.

Маълумотнома қачон тақдим этилади

Қўллаб-қувватлаш чораси сифатида фойда солиғини тўловчилар уни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлдилар (ПФ-5978- Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси, МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сонли хатининг 5-б.).

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш учун маълумотномаларни тақдим этиш сизнинг мажбуриятингиз эмас, балки ҳуқуқингиз ҳисобланади.

Сизга тақдим этилган бўнак тўловлари суммасини пасайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилманг. Солиқ органлари тақдим этиладиган фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномаларга тузатиш киритиш ваколатига эга (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси).

Маълумотномани белгиланган муддатларда тақдим этмаган бўлсангиз, у ҳолда бўнак тўловларини СКда белгиланган тартибда, аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб тўлашингиз керак бўлади.

Солиқ солинадиган фойда камайганда

Келгуси чоракда аввалги чорак билан солиштирганда солиқ солинадиган фойда камайишини кутаётган бўлсангиз, у ҳолда бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани IIIчорак учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тақдим этишингиз мақсадга мувофиқ. Бу ҳолда бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаблар бекор қилинади.

Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади (МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сонли хатининг 5-б.):

l III чорак учун – 2020 йилнинг 20 июлидан кечиктирмай;

l IV чорак учун – 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай.

МИСОЛ. Янгидан ташкил этилган корхонанинг бўнак тўловларини тўлаши

Корхона 2020 йил январда рўйхатдан ўтказилган. I чоракдаги жами даромади 4,8 млрд сўмни, 4 ойда (январь–апрель) эса 5,1 млрд сўмни ташкил этган.

II чоракда даромади 5 млрд сўмдан ошгани сабабли корхона III чоракдан бўнак тўловларини тўлай бошлайди. Яъни дастлабки бўнак тўлови 23 июлдан кечиктирмай амалга оширилади.

Кейинги чоракда аввалги чорак билан солиштирганда солиқ солинадиган фойданинг камайиши тахмин қилинаётган бўлса, корхона III ва (ёки) IV чораклар учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Солиқ солинадиган фойда ошган тақдирда

III чоракда кутилаётган солиқ солинадиган фойда II чоракдаги ҳақиқий фойдадан ортиқ бўлса, III чорак учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаслигингиз мумкин. Ушбу қоида 2020 йил IV чорагига ҳам татбиқ этилади.

Бу ҳолда бўнак тўловларини II чоракдаги ҳақиқий фойдадан келиб чиқиб тўлайсиз. III чорак якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммаси билан тўланган бўнак тўловлари ўртасидаги фарқни 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай бюджетга тўлаш лозим.

2020 йил II чорагида умуман фойда олинмаган бўлса, III чорак учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаган бўлсангиз, II чорак кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда III чоракдаги бўнак тўловларингиз нолга тенг бўлади.

МИСОЛ. Корхона бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмасликка қарор қилди

Ишлаб чиқариш корхонасининг 2019 йилдаги жами даромади киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошган, 2020 йилда корхона фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди.

2020 йил II чораги учун тақдим этилган солиқ ҳисоботига кўра фойда солиғи суммаси 135 млн сўмни ташкил этган.

Бўнак тўловларини СК бўйича тўлаш тартибига мувофиқ корхона III чоракда ҳар ой 45 млн сўм (135 / 3) миқдорида бўнак тўловларини тўлаши керак.

Корхона 2020 йил III чорагида даромадлари ошишини кутмоқда. 2020 йил III чорагида солиқ солинадиган фойда 1 200 млн сўмни, фойда солиғи 180 млн сўмни (1 200 х 15 %) ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Корхона III чорак учун тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этса, у ҳолда ҳар ой 60 млн сўм (180 / 3) миқдорида бўнак тўловларини тўлайди.

 

Давр

II чорак учун ҳисобланган

солиқ суммасидан келиб

чиқилганда бўнак тўловлари, млн сўмда

Маълумотнома бўйича бўнак

тўловлари, млн сўмда

 

Июль

45

60

 

Август

45

60

 

Сентябрь

45

60

 

Чорак учун жами

135

180

 

 

 

Жадвалдан кўринганидек, корхона III чоракда II чоракдаги солиқ суммасидан келиб чиқиб бўнак тўловларини тўлагани фойдалироқ, бу 45 млн сўм (180 – 135) миқдоридаги маблағларни вақтинча бошқа мақсадларга йўналтириш имконини беради.

Корхона солиқ ҳисоботини 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай тақдим этиб, фойда солиғининг узил-кесил суммасини январь–сентябрь ойларининг якунига қараб аниқлайди.

Ҳисобот бўйича солиқ суммаси тўланган бўнак тўловларидан ортиқ бўлса, корхона шу муддат ичида фарқни қўшимча равишда тўлайди.

Прочитано: 583 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика