Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 30 / Жавоб берамиз

Автомобилни таъмирлаш харажатлари ва суғурта қопламасининг бухгалтерия ҳисоби

 

Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Автотранспорт воситасини ихтиёрий суғурта қилиш тўғрисида шартнома мавжуд. 2020 йил май ойида техник ЙТҲ содир бўлди (тош олд ойнани синдирди). Олд ойнани алмаштириш харажатлари 3 200 000 сўмни ташкил қилди. Суғурта компанияси 2 500 000 сўмни қоплаб берди.

1. ЙТҲ натижасида автомобилни таъмирлаш харажатлари ва суғурта компанияси томонидан қопланган сумма бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. Суғурта компаниясидан суғурта қопламасининг олиниши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

 

Бухгалтерия ҳисобида автомобилни таъмирлашга қилинган харажатлар ва уларнинг бир қисми суғурта компанияси томонидан қопланиши қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик амалиёти мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Сумма, сўм

дебет

кредит

Автомобилни таъмирлаш учун харажатлар амалга оширилди, суғурта компанияси томонидан қопланиши кутилмоқда

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

3 200 000

Суғурта компанияси томонидан зарарнинг бир қисми қопланди

5110-Ҳисоб-китоб счёти»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

2 500 000

Таъмирлашга қилинган харажатларнинг қопланмаган қисми харажатларга олиб борилди

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

700 000

 

Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (қопламаси) кўринишида олинган маблағлар фойда солиғи солиш мақсадларида даромад сифатида ҳисобга олинмайди (СК 304-м. 10-б.) Шу сабабли улар Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика