Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Солиқ солиш

ТМЗларни бепул олишдан даромадни ҳисобда акс эттириш

2020 йилнинг июнь ойида импорт бўйича ускунанинг қисми бепул (беғараз) олинган бўлиб, унинг қиймати фақатгина божхона расмийлаштируви мақсадлари учун кўрсатилган. Импорт шартномасига иловада бир бирликник нархи мавжуд.

Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ускуна қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни қачон акс эттириш лозими?

 

– Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг ТМЗ таркибига кирим қилинади. Ташкилот томонидан бепул олинган ТМЗларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (АВда 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатга олинган ­4-сон БҲМСнинг 27-банди).

Ускунанинг бепул олинган қисми корхонанинг даромади сифатида тан олинади. Даромад ТМЗнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашдаги жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 3-қисми 10-банди, 299-моддаси 1-2-қисмлари). Агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, даромадни эъти­роф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади (СКнинг 297-моддаси 10-қисми).

Шу сабабли, ускунанинг қисмини бепул олишдан кўрилган даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ томонидан 24.02.2002 йил­да 3221-сон билан рўйхатга олинган) ускунанинг мазкур қисми бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган чоракда акс эттириш лозим.

Прочитано: 384 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика