Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Жавоб берамиз

Лотерея ютуғи: солиқлар ва ҳисоб

Корхона томонидан лотерея чипталари ўйналмоқда, ютуққа автомобиль қўйилган.

  1. Лотереяда ўйналган автомобилнинг жисмоний шахсга берилиши реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этиладими?
  2. Бу қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?

 

1. Лотереяда ютиб олинган автомобилнинг жисмоний шахсга берилиши бу текин бериш ҳисобланади.

Автомобилни текин беришга ҚҚС солинади, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган шундай ҳолатлар бундан мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этиш шартлари СК 239-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Автомобиль ютиб олган жисмоний шахсда ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (СК 376-м. 1-қ. 2-б., 387-м. 1-қ. 2-б.).

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

2. Лотереяда ютиб олинган автомобиль жисмоний шахсга берилганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Лотереядаги ютуқ тан олинди

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Ғолибга автомобиль берилди

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

2910-«Омбордаги товарлар»

Прочитано: 191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика