Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Жавоб берамиз

Таваккалчиликларни суғурталашда норезидентнинг даромадларидан солиқ

Компания ускуна етказиб беришга импорт шартномасини тузди. Етказиб бериш шарти – CIP Тошкент. Инвойсда ташиш ва етказиб беришни суғурталаш алоҳида сатрларда кўрсатилган.

Норезидентдан олинадиган даромад солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

– Халқаро ташишлар бўйича хизматларни кўрсатишдан даромадлар ҳамда Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикасида юзага келадиган таваккалчиликларни суғурталаш, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари даромад ҳисобланади, улардан солиқ ҳисобланади ва хорижий компанияга даромад тўлайдиган солиқ агентида ушлаб қолинади (СК 351-м. 2-қ. 7, 9-б.).

CIP Тошкент юк етказиб бериш шартлари халқаро ташиш деб эътироф этилади (СК 351-м. 2-қ. 9-б.).

Сиз Ўзбекистон Республикасида юзага келадиган хатарларни суғурталаш ҳақини тўлаган бўлсангиз, солиқ мажбуриятлари юзага келади. Хорижда юзага келадиган хатарлар суғурталанган бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Норезидентнинг даромадларидан солиқ ставкалари қуйидагиларни ташкил этади:

Ø суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари – 10%;

Ø халқаро ташишлар – 6% (СК 353-м. 2, 3-б.).

Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий ҳамкорингиз солиқ резиденти ҳисобланган давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома имзоланган бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда корхонангиз солиқни пасайтирилган ставкалар бўйича ушлаб қолиши ёки солиқ хорижий компания жойлашган давлатда тўланиши мумкин. Бунинг учун хорижий компания солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат резидентлиги сертификатини тақдим этиши лозим (СК 357-м.).

Прочитано: 364 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика