Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Жавоб берамиз

Заргарлик буюмлари: аукцион орқали реализация қилиш

Ломбард умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Мижоз қарз суммасини тўламаган тақдирда, шартнома муддати тугагач заргарлик буюмларига бўлган мулкчилик ҳуқуқи ломбардга ўтади. Заргарлик буюмлари аукционда сотилганда ломбард фойда ёки зарар кўради, чунки буюмни сотиш нархи барча харажатларни қопламаслиги мумкин.

Ломбард заргарлик буюмларини аукцион орқали сотганда зарар кўрган ҳолларда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Ломбард заргарлик буюмларини аукцион орқали сотганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

Заргарлик буюмларини ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотиш қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.).

Заргарлик буюмларини сотишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 1-б.). Сизнинг ҳолатда заргарлик буюмларининг сотилишига товарларни реализация қилиш сифатида қаралади.

Бунда шуни  ёддан чиқармаслик керакки, агар битимдаги хизматлар нархи бозор нархларидан фарқ қилса ва бу солиқ базасининг камайишига ёки солиқ тўловчининг зарари ошишига олиб келса, солиқ базаси СК VI бўлимига мувофиқ аниқланадиган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

СКнинг VI бўлими 2022 йил 1 январдан кучга киради (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м. 6-қ.).

Прочитано: 432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика