Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Божхона

«Транзит операцияси»га чек қўйилди

 

Товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтиш мақсадида ҳужжатларни сохталаштиришга бўлган навбатдаги уринишнинг олди олинди. 

   

Мазкур ҳолат Давлат божхона қўмитасининг Тошкент ва Хоразм вилояти божхона бошқармалари ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда фош этилди.  Республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланаётган юк поездидаги контейнерлардан бири «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида божхона назоратидан ўтказилди. Контейнердаги товарлар юзасидан тақдим этилган йўл юк кузатув ҳужжатлари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда ҳужжатлардаги имзо ва муҳрлар божхоначиларда шубҳа уйғотади.

Шундан сўнг ҳужжатларда қайд этилган МЧЖнинг раҳбари А.Ш. билан боғланилганда, ушбу шахс ҳам йўл юк кузатув ҳужжатларидаги имзо ва муҳрлар ўзига тегишли эмаслигини маълум қилди. Шу зайлда контейнердаги 1 095 та телевизор, 271 та кондиционер ва бошқа товарларнинг сохта ҳужжатлар асосида божхона чегарасидан олиб ўтилишига чек қўйилди.

Вақтинча сақловга олинган мазкур товарларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд сўмдан ошар эди.

Прочитано: 184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика