Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Божхона

Наслдор мол – барака манбаи

 

Самарқанд вилоятининг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган энг муҳим йўналишлардан бири бу чорвачилик тармоғи ҳисобланади.

 

Вилоятда чорвачилик учун барча имкониятлар мавжуд – ер кенг, озуқа мўл, иқлими қулай. Шу боис бугунги кунда Самарқанд юртимиз бозорларига гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб берувчи етакчи ҳудудлардан бирига айланган.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар учун компенсация тақдим этилиши тармоқни янада такомиллаштириш эвазига аҳолини арзон ва сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш имконини берди.

2020 йилнинг январ-июль ойлари давомида Самарқанд вилоятига чет давлатлардан 426 бош наслдор моллар келтирилди. Жумладан, Самарқанд туманидаги «Маҳмудов Олтинжон Чорвачилик» фермер хўжалигига Россиядан 32 бош, Ургут туманидаги «Сурхон чорва насл» фермер хўжалигига Латвиядан 31 бош, Оқдарё туманидаги «Турон» фермер хўжалигига Австриядан 31 бош наслдор моллар ва Пастдарғом туманидаги «Янгиобод чорва насл моллари» фермер хўжалигига Чехиядан 203 бош симментал зотли буқалар олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, республика Президентининг 29.05.2013 йилдаги ПҚ-2460-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 110-сон қарорлари билан мамлакатимизга наслли чорва моллар олиб кирилаётганда божхона тўловларидан имтиёзлар бериш наазарда тутилган.

Прочитано: 156 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика