Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 32 / Божхона

Жаҳон бозорига йўл олиб…

 

Мамлакатимизда жорий этилган бугунги пандемия шароитида ҳам тадбиркорлик субъектлари барча карантин чораларига қатъий амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини тўлиқ ҳажмда ташкил этмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи экспортчи корхоналар мамлакатимизда етиштирилган, ишлаб чиқарилган ва қайта ишланган маҳсулотларни Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Латвия, Бангладеш, Тожикистон, Афғонистон каби бир қатор давлатларга экспорт қилмоқда. Хусусан ҳудудда етиштирилаётган  ўзига хос ноёб маҳсулотлардан бўлмиш қизилмия илдизи жаҳон бозорида харидоргирлиги билан ажралиб туради. Тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишларида эса божхона хизмати органлари уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб келишмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Нукус» ТИФ божхона пости ходимлари Кегейли туманида жойлашган қизилмия экстракти экспорти билан шуғулланувчи  «Lankomiya» қўшма корхонасида бўлиб, тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишишди, муаммоларни ўрганишди.

Ўтган йиллар давомида жаҳон андозаларига мос энг илғор ускуналарнинг олиб кирилишида давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари бош омил бўлди. Тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватлангани эвазига биргина 2019 йилда божхона тўловларидан қарийб 2 млрд сўмлик имтиёзлар тақдим этилган. Бу имтиёзлардан оқилона фойдаланган корхона тез фурсатларда қорақалпоқ заминида етиштириладиган қизилмия илдизини йиғиш ва уни қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйди ва бунинг оқибати ўлароқ 320 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлади.

– Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ҳамда божхона органлари томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак биз тадбиркорларга ўз фаолиятимизни самарали амалга оширишда катта туртки бўлмоқда, – дейди корхонанинг ташқи ишлар бўйича масъул ходими Омирбай Сарсенбаев. – Ярим тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда божхона расмийлаштирув жараёнлари қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда. Йил бошидан буён 4 млн 313 минг АҚШ доллари миқдоридаги 881 тонна қизилмия экстракти АҚШ ва Хитой давлатларига экспорт қилинди.

* * *

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Термиз» ТИФ божхона пости орқали жорий йилнинг етти ойи давомида 85,1 млн АҚШ долларилик 102,4 минг тонна товар-маҳсулотларнинг экспорти  расмийлаштирилган.

Тадбиркорлар товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун электрон ҳужжатларни божхона постларига жўнатмоқда. Божхона органлари эса ўз навбатида, хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларацияларини яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтиради. Маҳсулотлар асосан Хитой, Афғонистон, Россия ва Покистон сингари мамлакатларга етказиб берилаётир. 

Прочитано: 142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика