Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Божхона

Карантин даврида озод этиладилар

 

Президентнинг 29.01.2020 йилдаги 5537-сон Фармонига биноан божхона тўловларини тўлашдан озод этиладиган дори воситаларининг рўйхати чиқди. Лекин мен шу рўйхатни топганим йўқ. Мазкур рўйхатни чоп эта олмайсизларми?   

 

– Сиз кўрсатган рақамдаги ҳужжат – бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармойиши (29.01.2020 йилдаги Ф-5537-сон) ҳисобланади.

Президентнинг «Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (27.03.2020 йилдаги 4662-сон) билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида олиб кириладиган тиббий мақсаддаги айрим  товарларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди. Улар қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанциялар киради.

Тартибнинг амал қилиш даврида, истисно тариқасида,  Президентнинг Ф-5537-сон Фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига:

● импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига (ВМнинг 25.02.2011 йилдаги 49-қарорига ­1-илова) кирадиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга 3 ойгача бўлган муддатга ҚҚС бўйича имтиёз амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

айрим турдаги энг зарур товарлар рўйхатини шакллантириш ва уларни импорт қилишда 3 ойгача бўлган муддатга божхона божи ва акциз солиғи ставкаларини 0 фоизгача камайтириш ҳуқуқлари берилди.

 

Маълумот учун. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (АВ томонидан  20.03.2020 йилда 2809-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 546 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика