Бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида қайд этилса, товарларни БЮД-40 санаси бўйича кирим қилса бўладими?
– Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСлар асосида шаклланиши мумкин бўлган тарзда ташкил этилиши лозим.
«Товар-моддий захиралар» 4-сон БҲМСда (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) таъкидланишича, ТМЗга мулк ҳуқуқи ўтган тақдирда улар актив сифатида эътироф этилади (8-банднинг «в» кичик банди). Мулкий ҳуқуқнинг ўтиш пайти ҳар бир ҳолатда харид шартномасида белгиланади. Масалан, ҳисоб сиёсатида импорт қилинган активларни балансга кирим қилиш санасининг БЮД-40 бўйича кўрсатилиши тўғри эмас, сабаби шартнома шартларига кўра, мулкий ҳуқуқнинг ўтиш санаси бошқа бўлиши мумкин.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.