Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Божхона

Курсантлар «E-Ta’lim» платформаси орқали ўқитилмоқда

 

ДБҚ Божхона институтининг 600 нафарга яқин курсантлари айни пайтда республикамиздаги санитария-эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз уйларида бўлиб туришибди.

 

Институтда ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва курсантларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида «E-Ta’lim» масофавий таълим тизими йўлга қўйилди. Тизим таълим йўналишидаги шунга ўхшаш тайёр хорижий платформаларга асосланмайди. У божхона органларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ДБҚ ва Божхона институти дастурчилари томонидан бутунлай янгича ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган. Курсантлар интернет браузеридаги ҳаволадан шахсий логин ва пароллар асосида кириб, тизимдан фойдаланадилар.

Тизим контенти шу кеча-кундузда 300 дан ортиқ маъруза матнлари, 150 га яқин видео ва аудио машғулотлар, 250 дан ортиқ кўргазмали тақдимотлар, 3 200 дан ортиқ турли шакл ва форматдаги материаллар, 700 дан ортиқ тест топшириқларидан иборат бўлиб, улар деярли ҳар куни янгиланиб бормоқда.

Видеомашғулотларни тасвирга олиш ва монтаж қилиш учун институтнинг ўзида видеостудия ташкил қилинган.

Масофавий таълим бир томонлама бўлиб қолмаслиги учун устоз ва курсантлар ўртасидаги иккитомонлама визуал дарс машғулотлари Zoom дастурий воситаси орқали видеоконференция шаклида ўтказилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 751 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика