Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Жавоб берамиз

Пудрат шартномаси бўйича ҚҚС тўлаш

 

Корхона – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаради. Солиқ даврида хизматларни реализация қилишдан олинган даромад 1 млрд сўмдан ошмайди. Қурилиш майдони мавжуд эмас.

Пудрат шартномалари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ва ҚҚСсиз тузиладими?

 

– Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхонангиз жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажарганлиги, солиқ давридаги ялпи даромади эса 1 млрд сўмдан ошмаганлиги сабабли унда ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Пудрат шартномаларини ҚҚСни ҳисобга олмасдан тузиш лозим.

Ялпи даромад 1 млрд сўмлик чекланган миқдордан ошган тақдирда, корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланади. Бу ҳолат ҚҚСни ҳисобга олмасдан тузилган пудрат шартномаси амал қилаётган даврда юз берса, шартномага қўшимча битимларни тузиш лозим, уларда юз берган ўзгаришлар ҳисобга олинади.

Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини (бундан жорий ва капитал таъмирлаш мустасно) бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК 462-м. 14-қ.).

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 863 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика