Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Жавоб берамиз

Хизматлар импортида ҚҚС: айланма амалга оширилган сана

 

2020 йилда корхона импорт бўйича дастурий маҳсулотни 9 765 АҚШ долларига сотиб олган. Янги таҳрирдаги СКнинг 255-моддаси 2, 6-қисмларига мувофиқ импорт бўйича дастурий таъминотни сотиб олиб, корхона ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқни тўлаши шарт. 28.01.2020 йилда 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилган. Дастурий таъминотни тақдим этишга оид бажарилган ишлар далолатномаси 12.02.2020 йилда ёзиб берилган (ҚҚСсиз).

Дастурий таъминотни сотиб олишдан ҚҚС қайси санадаги курс бўйича ва қандай ҳисобланади ҳамда тўланади: дастурий таъминот учун ҳақ тўланган санадагими ёки бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилган санадагими?

 

– Импорт бўйича хизматлар электрон шаклда олинганда ушбу хизматларни олувчи ҚҚС тўловчи деб эътироф этилади (СК 255-м. 4-қ.). Хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади (СК 242-м. 4-қ.).

Шу тариқа, хизматлар импорт қилинганда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган санадаги курс бўйича ҚҚСни ҳисоблашингиз лозим.

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 632 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика