Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 15 / Солиқ солиш

Кўчмас мулк чиқиб кетишда улуш ҳисобига берилганда

Корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Иккита муассис-жисмоний шахс – ЎзР резиденти бор, улар устав фондида тенг улушга эга. Улардан бири муассислар таркибидан чиқмоқчи. Корхона балансида нотурар кўчмас мулк мавжуд, у асосий восита сифатида ҳисобда туради. Чиқиб кетаётганда муассис уни ўз улуши ҳисобига олиб кетмоқчи.

Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Чиқиб кетаётганда муассисга унинг улуши ҳисобига кўчмас мулк берилганда ҚҚС, шунингдек ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

Жамият муассис чиқиб кетаётганда унга тегишли улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги натура шаклидаги мол-мулкни бериши шарт. Устав капиталидаги улуш муассиснинг муайян санадаги улушининг ҳақиқий қиймати ҳисобланмайди. Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг унинг улуши миқдорига мутаносиб қийматининг бир қисмига мос келади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси 3, 4-қисмлари, 22-моддаси 9-қисми.). Ушбу суммани ҳисоблашингиз лозим.

Улушнинг ҳақиқий қиймати муассиснинг устав фондидаги улушидан кўп бўлса, ортиқча сумма дивиденд ҳисобланади. Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича ЖШДС солинади (СК 41-м. 3-б., 381-м. 2-қ.). Жисмоний шахсга устав фондига қўшган ҳиссаси қайтарилишига, бу пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан амалга оширилаётганидан қатъи назар, ЖШДС солинмайди.

Муассислар таркибидан чиқиб кетаётган муассисга бинонинг берилиши товарни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади. Реализация қилинаётган (берилаётган) мол-мулк қиймати солиқ базаси ҳисобланади (СК 239-м. 4-қ. 3-б. «а» кичик банди, 248-м. 1-қ.).

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда олинган бўлса, ушбу сумма фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 298-м. 1-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 556 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика