Дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатида тарқалган коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморлар ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам аниқланган. Мамлакатимизда ушбу хавфли вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этиши натижасида ички бозорларда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарларга бўлган эҳтиёжи мунтазам қондирилмоқда. Бу борада божхона хизмати ходимларининг масъулияти ҳам ошган. 15–31 март кунлари давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ТИФ божхона постлари орқали хориждан келтирилган 25,7 млн АҚШ доллари қийматидаги 65,9 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари импорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.